Ухандаги қурилмалар Тошкентга олиб келинди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Ухандаги қурилмалар Тошкентга олиб келинди
Тошкент халқаро аэропортида Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси КТЭА – ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлардан иборат 4 жамланмани кутиб олди.

Бу қурилмалар Ухань шаҳрида коронавируснинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган эди. Бу ҳақда Миллий палата матбуот хизмати хабар берди.

Инновацион қурилма Ўзбекистонга Миллий палата ва Пекиннинг “Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd” компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида етказиб келинди. Улардан беморларни даволаш учун бепул фойдаланилади.

Хитойнинг Ҳаёт ва соғлиқни сақлаш уюшмаси директори ўринбосари Чен Хинпингнинг сўзларига кўра, Бугунги кунда Пекин шаҳридаги аксарият шифохоналар ҳам КТЭА қурилмалари билан жиҳозланган.

Хитойлик мутахассислар бу қурилмадан фойдаланиш ва даволаш усуллари тўғрисида барча маълумотларни тақдим этди. Бу ўзбекистонлик шифокорларнинг инновацион усулдан тезкор ва самарали фойдаланишида қўл келади.

Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Р.Изамовнинг таъкидлашича, “WeChat” ижтимоий тармоғида хитойлик мутахассислар иштирокида онлайн-консултациялар ташкил этиб борилади. Бу КТЭА ускунасидан самарали фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатишга қўшимча имкондир.

ЎзА
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?