Тошкентда бир йилда 170 мингдан ортиқ йўл ҳақи жаримаси ёзилди

Тошкент автобусларида 2025 йил октябрь ойидан 2026 йил 10 ноябрга қадар чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан 170 937 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Уларнинг орасида 22 929 нафар йўловчи ушбу қоидабузарликни икки ёки ундан ортиқ марта содир этган.
Такрорий қоидабузарликлар бўйича маълумотлар қуйидагича:
• 17 327 нафар йўловчи икки марта;
• 4 033 нафар йўловчи уч марта;
• 1 099 нафар йўловчи тўрт марта;
• 461 нафар йўловчи беш мартадан тўққиз мартагача;
• 9 нафар йўловчи эса ўн марта ёки ундан кўп жаримага тортилган.
Келтирилган рақамлар айрим йўловчилар жаримага тортилганидан кейин ҳам автобусларда чиптасиз юришни давом эттираётганини кўрсатади.
Чиптасиз йўл ҳақи тўламасдан ҳаракатланиш учун жарима Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисмига асосан қўлланади. Ҳар бир янги қоидабузарлик учун йўловчи яна маъмурий жаримага тортилиши мумкин.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…