3 245
Атиги 130 долларга 7 дюймлик экран, 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга смартфон сотила бошланди
Tecno компанияси бугун – 23 июндан ўзининг янги Spark Power 2 смартфонини сотувга чиқармоқда. Ҳиндистонда савдоси бошланишида уни атиги 130 долларга тенг нархда олиш мумкин. Бу ҳақда «Терабайт» хабар бермоқда.
Tecno Spark Power 2 диагоналига 7 дюймлик, HD+ форматидаги дисплейга эга ва у корпус олд юзасининг 90,6% қисмини эгаллайди. Смартфоннинг аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio P22 процессори эгаллайди, унга 4 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Смартфоннинг ички хотираси 64 гигабайтлик бўлиб, яна MicroSD форматли хотира картаси учун слоти ҳам бор.
Ишлаб чиқарувчи бу смартфонини HiOS график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизим талқини билан таъминлаган. Tecno Spark Power 2 квадрокамераси 16, 5, 2 ва 2 мегапикселлик модуллардан иборат. Смартфон селфисеварларга ҳам маъқул келади: олд камера 16 мегапикселлик датчикдан ташқари LED-чақноқни ҳам ўз ичига олган.
Spark Power 2 афзалликларидан яна бири баланд овозли иккита стереодинамикдир. Смартфон бармоқ изи сканеридан ташқари, эгасини юзидан таниб тизимни қулфдан чиқариш функциясига ҳам эга. Унинг 6000 мА/соатлик аккумулятори эса 18 ваттлик тезкор қувватлана олади. Батареянинг нолдан бошлаб 50 фоизгача тўлиши учун бир соат кифоя қилади.
Афсуски, Tecno Spark Power 2 смартфонининг Ҳиндистондан бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда