Ҳар йили мамлакатимизда бир миллион нафардан ортиқ абитуриентлар ўқиш истагида олий ўқув юртларга ҳужжатларини топширади. Аммо ўқишга кириш бахти 100 мингдан зиёд ёшларга насиб қилади, холос.
Хўш, унда талаба бўлолмаган ёшлар нима қилишлари мумкин? «Xabar.uz» мухбири IT-Парк директорининг ҳудудий ривожланиш бўйича ўринбосари Нодир Алибеков билан шу мавзуда суҳбат уюштирди.
– Саволингиз жудаям долзарб. Ўқишга киролмаганларни, умуман, барча ёшларнинг бандлигини таъминлаш ўта муҳим вазифа. Шу сабабли бу борада IT-Парк ўз лойиҳасини ишлаб чиққан. Ҳозирда нафақат пойтахтда, балки ҳудудларга ҳам эътибор қаратилиб, ёшларнинг интернет ва компютер имкониятларидан самарали фойдаланишга жалб қиляпмиз. Бунинг ечими сифатида жойларда IT-Парк филиаллари ва Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда. Бу ерда ёшларга кенг имкониятлар тақдим қилинмоқда. Марказлар узлуксиз электр таъминоти ва тезкор интернет билан таъминланган, яъни бу йўналишда 24/7 тизими жорий этилган.
Давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган вазифаларга асосан ҳозир ахборот технологиялари йўналишида фундаментал ишлар олиб борилмоқда. Мактабдан бошлаб йирик компанияларгача IT-хизматлари кўрсатадиган мутахассислар базасини шакллантиршга киришганмиз.
Бу йил ҳудудларда IT-Паркнинг олтита филиали очилади. Қўшимча равишда Рақамли технологиялар ўқув марказлари орқали ёшларни дастурлашга ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.
Яна, шунингдек, хабарингиз бор, республикамизда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа билан мактабларнинг 7-синфидан 11-синфигача бўлган ўқувчилари ҳам қамраб олинган.
Энди рақамларга мурожаат қилсак. Шу йўналишларда бир йилда 50 минг нафар фрилансер тайёрланса, уларнинг ичидан энг иқтидорли 15 нафар фрилансер йилига камида ўртача 6000 АҚШ доллари ишлаб топса, йил якунига келиб 100 миллион долларлик IT-хизматлари экспортини амалга оширишимиз мумкин.
Ахборот технологиялари йўналишида ёшларимиз бор имкониятлардан самарали фойдаланишса жуда катта маблағ ишлаб топишлари мумкин. Бунинг учун олий маълумот ҳам талаб қилинмайди. Фақатгина иқтидорни ишга солиш керак бўлади.
Мамлакатимизда, дейлик 1 миллион 300 минг абитуриент олий ўқув юртига ҳужжат топширади. Уларнинг 130 минг нафарига яқини ўқишга кириши мумкин. Қолган 1 миллион 170 минг нафарини IT-соҳаси билан банд қилиш мумкин. Уларни Рақамли технологиялар ўқув марказларида 9 ой давомида ўқишларини ташкил қилиб бера оламиз. Ўқишни битириб улар IT-Паркка резидент сифатида ишга кириши, фрилансерлик қилишлари мумкин. Ёки стартап жамоасини шакллантириши, ахборот технологиялари бўйича компания ташкил қилиб, IT-Парк резидент бўлиши, имтиёзлардан фойдланишлари мумкин бўлади, – дейди Нодир Алибеков. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”