2 078
iPhone 11 ва 11 Pro иштирокидаги экстремал тест: смартфонлар саккиз ой сув остида қолди (видео)
Кадр: YouTube
CNET ресурси 2019 йилда тақдим этилган Apple смартфонлари — iPhone 11 ва 11 Pro устида сувдан ҳимояланиш бўйича ўтказган экстремал синовларининг якуний натижасини эълон қилди, деб хабар беради IXBT.
CNET Sofar Ocean Technologies компанияси билан бирлашиб, iPhone 11 ва 11 Pro’ни сувости дрони — Trident’га қотирган эди. Тадқиқотчилар iPhone 11 ва 11 Pro қотирилган Trident билан нима содир бўлишини кузатиш мақсадида Монтерей кўрфазига йўл олган.
Apple iPhone 11 учун 2 метрли чуқурлик хавфсиз эканлигини ваъда қилганига қарамай, биринчи босқични (4 метр чуқурликда 30 дақиқа) iPhone 11 ва 11 Pro осонликда босиб ўтган. Смартфонлар артиб ташлангач, унинг экранлари ишлашни давом этган, камераларида намлик аломатлари кузатилмаган, тугма ва динамик ишлаган. Фақат овоз чиқаришда бироз пасайиш кузатилган.
Иккинчи босқичда смартфонлар 8 метр чуқурликка 30 дақиқага туширилган— бу Apple’нинг «хавфсиз» эълонидан iPhone 11 учун тўрт баробар, 11 Pro учун эса икки баробар кўпроқ. Ушбу босқичда ҳам ҳеч қандай қийинчиликсиз уддаланган — экран, динамик ва камералар ишлашни давом этган.
Учинчи босқичда эса чуқурлик 12 метрга етказилган. Смартфонлар сув остида бўлганида iPhone 11 Pro экрани кутилмаганда секундомердан бошқа бир иловага — соатга ўзгарган. Бир қарашда смартфонлар ишлаш қобилиятини сақлаб қолган, фақат овоз бўғилган.
Ушбу тестларнинг барчаси 2019 йилнинг октябрида амалга оширилган. Нима учун бу ҳақда ҳозир хабар берилмоқда? Энг қизиғи шундан сўнг бошланган. CNET тажрибачилари синовларни давом эттиришга қарор қилиб, iPhone 11 ва 11 Pro’ни сув остида 8 ойга қолдиришга қарор қилган. Эндиликда ушбу муддат якунига етди ва сув остидан чиқариб олинган смартфонлар ишлашда давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”