23:10 / 06.01.2021
2 697

Криптовалюталар тарихий рекордларни янгиламоқда. Ўзбекистонда бу борадаги вазият қандай?

Криптовалюталар тарихий рекордларни янгиламоқда. Ўзбекистонда бу борадаги вазият қандай?
Фото: hi-tech.ua
Binance криптобиржадаги биткоин курси суткасига 6 минг долларга кўтарилиб, тарихий максимумни янгилаб, 35,7 минг долларга етди, деб хабар бермоқда Spot.

Бунинг кетидан АҚШ долларига боғланган стейблокоинларни, шунингдек, 1 фоизга арзонлашган XRP токенни ҳисобга олмаганда капиталлашув бўйича деярли барча энг йирик альткоинлар нархи қимматлашмоқда.

Хусусан, Ethereum 2018 йил февралидан бери биринчи марта 1000 доллардан ошди. Капиталлашуви 130 миллиард долларни ташкил этадиган криптовалюта 1135 долларга тенг. Ўтган сутка давомида рақамли танга 58 фоизга қимматлашди ва йил давомида ўсиши 730 фоизни ташкил этди.

Сотиш мумкин, сотиб олиш — йўқ
Ўзбекистондаги криптоактивлар муомаласи бўйича фаолият лицензияланиши, операциялар эса 2020 йил бошида очилган криптобиржада амалга оширилиши керак. Унда мамлакат аҳолиси ишлаб топган криптоактивларни фақат чет элликларга сотиши мумкин.

Аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлиги сабабли биржада криптовалютани сотиб олишга рухсат берилмади. Криптобиржани четлаб ўтиб, криптовалюта билан савдо-сотиқ қилиш жиноят ҳисобланади.

Жумладан, 2020 йил ёзида Тошкентда биткоин савдоси билан шуғулланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг икки моддаси — 177 (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190 (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўша йилнинг кузида пойтахтда олди-сотди битими пайтида биткоин савдоси билан ноқонуний шуғулланганлар қўлга олинди.

Тарифлар бор, аммо легализация йўқ
Сотиб олишнинг иложи йўқлиги сабабли фақат криптовалюта ишлаб топиш давом этмоқда — 2020 йил баҳорида майнерларга ҳатто электр энергия учун оширилган тарифлар бўйича тўлов қилиш шарти қўйилди. Аммо майнинг билан шуғулланувчи истеъмолчиларни аниқлаш ва уларга ушбу тарифни қўллаш тартиби ишлаб чиқилмади.

Майнерларни мажбурий аъзоси бўлиш шарти билан Uzbekistan Cryptocurrency Mining Pool майнинг-пулни яратиш орқали легаллаштириш режалаштирилганди, аммо тегишли ҳужжат ҳали қабул қилинмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Криптовалюталар тарихий рекордларни янгиламоқда. Ўзбекистонда бу борадаги вазият қандай?