AnTuTu бенчмарки 2020 йилнинг сўнгги ойи бўйича энг кучли смартфонлар рейтингини тақдим этди. Қизиқ жиҳати, мазкур рейтингдан декабрь охирида тақдим этилган янги Xiaomi Mi 11 смартфони ҳам ўрин олган. У Snapdragon 888 процессорида ишлайдиган биринчи қурилмага айланган, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Шу билан бирга, Мi 11 рақибларида жуда ҳам ўзиб кетмаган — янги Kirin 9000 процессорига эга Huawei флагманлари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
Xiaomi Mi 11 (Snapdragon 888) — 708 минг балл;
Huawei Mate 40 Pro + (Kirin 9000) — 702 минг балл;
Huawei Мате 40 Pro(Kirin 9000) — 686 минг балл;
Xiaomi Mi 10 Ултра (Snapdragon 865) — 667 минг балл;
Xiaomi Redmi К30С (Snapdragon 865) — 666 минг балл;
Vivo IQOO 5 (Snapdragon 865) — 665 минг балл;
Vivo IQOO 5 Pro (Snapdragon 865) — 664 минг балл;
Vivo Х50 Pro+ (Snapdragon 865) — 663 минг балл;
Huawei Мате 40 (Kirin 9000E) — 654 минг балл;
Vivo IQOO Nео3 (Snapdragon 865) — 648 минг балл.
Ишлаш самарадорлигини баҳолашда нафақат процессор моделига, балки бошқа кўплаб жиҳатлари — тезкор хотира ўлчами, энергия сарфи ва тизим оптимизацияси ҳисобга олинган. Шу сабабли бир хил процессорга эга турли смартфонлар орасида фарқ турлича бўлиши мумкин.
Рейтингдан фақатгина текширилган ва рўйхатдан ўтган смартфонлар ўрин олган. Чунки AnTuTu бенчмаркида анча юқори кўрсаткичларга эга, бироқ ҳали тақдим этилмаган смартфонлар ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди