Штрихли кодларни сканерлаш имконини Barcode Scanner дастури смартфонларни зарарлаётгани маълум бўлди. Malwarebytes киберхавфсизлик компанияси хабарига кўра, хавфли таркибга эга дастур 10 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган.
Андроид қурилмаларга Google Play дўкони орқали харид қилинадиган ушбу дастур дастлаб зарарли хусусиятга эга эмас эди. Бироқ фойдаланувчилар сўнгги янгиланишдан сўнг браузер ўз-ўзидан рекламали саҳифаларни оча бошлаганлиги ҳақида хабар берган. Натижада тинимсиз рекламалар фойдаланувчилар асабига теккан. Ўрганишлар натижасида реклама ҳужуми пул ишлаш мақсадида амалга оширилгани аниқ бўлди.
Тадқиқотчилар хавфли функцияни дастур ишлаб чиқарувчиси қўшганлигини тасдиқлади. Google дарҳол мазкур хавфдан огоҳлатирилган ва дастур магазиндан ўчириб ташланди. Аммо уни смартфонига юклаб олганлар иловани ўчириб ташламасалар, дастур хавфлилигича қолаверади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Янги хит: Android’ларда Хитой дастурларини ўчириб ташлайдиган илова оммалашмоқда

Хавфли вирус юз минглаб андроид фойдаланувчиларини «ўмармоқда»

Google энг яхши дизайнга эга мобил дастурларни маълум қилди

Диққат! «YouTube»да хавфли вирус тарқалди

«YouTube» офлайн талқинни ишга туширди. Ундан ўзбекистонликлар ҳам фойдаланиши мумкин

Samsung Smart TV менюсидаги реклама фойдаланувчилар норозилигига сабаб бўлмоқда