Фото: Neurable
Neurable нейротехнологик компанияси фойдаланувчининг диққати пасайганда шовқин сўндириш функциясини кучайтириш ёки мустақил танаффус қилиш имкониятига эга наушникни тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Энтен номини олган наушник испанчадан «тушунмоқ» дея таржима қилинади.
Қурилма оддий наушник кўринишида бўлиб, унга фойдаланувчи миясидаги нейронларнинг электр сигналларини кузатувчи датчиклар ўрнатилган. У дастурий таъминот алгоритмларидан фойдаланадиган дастур ёрдамида ишлаб, концентрация вақтида ёки чалғигандаги мия тўлқинларини таний олади. Ишлаш принципи мобил ЭКГники каби.
Агар таҳлил вақтида тизим фойдаланувчи танг ҳолатдалигини аниқласа, қурилма тинчлантирувчи оқ шовқинни ёқади ёки ҳатто танаффус қилишни тавсия этади.
Neurable бош директори ва нейробиология соҳасидаги фан доктори Рамзес Алкайднинг маълум қилишича, «фикрларни ўқий оладиган гарнитура»ни яратишга уни автоҳалокатда оёғидан айрилиб, ўрнига протез ясаган амакиси илҳомлантирган.
Фото: Neurable
«Муҳандислик ихтирочилари инсоннинг мобиллиги ва унинг ҳолатини нақадар яхшилаши мумкинлигидан ҳайратда эдим», — дейди Алкайд. Шунингдек, у инсонларнинг кўплаб муаммоларини «бошқарув маркази» — мия билан ишлаш орқали ҳал этиш мумкинлигига эътибор қаратган.
Келажакда қурилма бошқа омиллар, масалан, нотинч ўтириши, сув ичиши ва кулиши орқали инсоннинг ҳолатини аниқлай олади. Ушбу маълумотлар асосида наушниклар плейлистга мустақил мусиқани танлай олади.
Ҳозирда наушникни 279 долларга буюртма қилиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди