26 июлдан бошлаб Instagram ижтимоий тармоғи ёши 16 га тўлмаган (айрим мамлакатларда 18 ёшга) барча янги фойдаланувчиларнинг аккаунтларини автоматик равишда ёпиб қўяди. Бу ҳақда компания сайтига таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.
Фото: Instagram
Ёпиқ аккаунтларга тегишли маълумотни фақатгина ўсмир рухсат берган фойдаланувчилар кўра олади. Ижтимоий тармоқнинг Explore, Reel ва бошқа бўлимларида ёпиқ аккаунтларнинг фото ва видеолар кўринмайди. Бу Stories’га ҳам тааллуқли.
Instagram’нинг маълум қилишича, ўсмир барибир аккаунтини «очиб қўйишни» истаса, буни созламалар орқали амалга оширади.
«Instagram’га рўйхатдан ўтишда ёшлардан умумий фойдаланиш ёки шахсий аккаунтдан бирини танлашни сўраган эдик, аммо яқиндаги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, улар шахсий таржибаларини кўпроқ баҳолар экан. Тест вақтида рўйхатдан ўтаётган ўн нафар ёш фойдаланувчининг саккизтаси автоматик равишда иккинчи вариантни танлаган», — дейилади компания хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди