1 541
«Twitter'да Америка президенти блокланади, лекин «Толибон»га чеклов йўқ» — Трамп ўз ижтимоий тармоғини очди
Фото: Reuters
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп ўз ижтимоий тармоғини ишга туширганини маълум қилди. У TRUTH, яъни ҳақиқат деб номланади.
«Катта технологик зўравонларга қаршилик кўрсатиш учун TRUTH ва TMTG (Trump Media & Technology Group)ни ташкил этишга қарор қилдим. Биз шундай замонда яшаяпмизки, «Толибон» бемалол Twitter'дан фойдаланаётган бир вақтда бу тармоқ севимли президентингизни блоклаб қўяди. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.
TRUTH'даги илк постимни тез орада жойлайман. Уни ҳаммага гапириш имконини бериш учун очдим. Тез орада TRUTH'даги чиқишларим орқали катта технологик зўравонларга қаршиликни бошлайман. Нега бу катта зўравонларга кимдир қаршилик қилмайди, дейишарди, мана шу қаршилик қиладиган биз бўламиз», деди собиқ президент.
Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимида ишлаб турган вақтида Facebook ва Twitter унинг саҳифасини блоклаб қўйганди. Блоклаш Вашингтондаги Капитолий босқинидан кейин, жорий йил бошида амалга оширилган. Трамп ўз твитлари орқали ҳукуматни тинч йўл билан топширмаслигига ишора қилмоқда, деб топилганди.
Яқинда Трамп Twitter'ни унинг аккаунтини қайта тиклашга мажбур қилишни сўраб федерал судга мурожаат қилганди. Собиқ президент очган TRUTH ижтимоий тармоғи 2022 йил биринчи кварталида ишга тушиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин