Фото: «Google.com»
Япониянинг Кайо шаҳрида дунёдаги биринчи поезд-автобус гибриди ишга туширилди. У автомобил йўлида ҳам, релсларда ҳам ҳаракатлана олади. Бу ҳақда The Japan Timesга асосланиб Еsoreiter.ru маълум қилди.
DMV икки режимли автомобил олд томонида темир йўл ғилдираклари бўлган автобусга ўхшайди. Ушбу транспорт темир йўлга яқинлашганда, унинг ҳайдовчиси темир йўл ғилдиракларини пастга туширади, бунинг учун атиги 15 сония вақт керак бўлади. Бундай ҳолда, олдинги автомобил ғилдираклари кўтарилади ва релсларга тегмайди. Орқа ғилдираклар ўз ўзидан темир йўл ғилдираги ортидан ҳаракатланади.
DMV дизел ёқилғиси билан ҳаракатланади ва ўз ичига 21 йўловчини сиғдира олади. Унинг тезлиги темир йўлда 60 км / соат ва автомобил йўлида тахминан 100 км / соатга етади.
«DMV ни ишлаб чиқиш учун деярли 10 йил вақт кетди»,— дейди Кайо шаҳри мэри ва DMV ни ишлаб чиқишни молиялаштирган Asia Coast Railway Co компанияси президенти Сигэки Миура.
Префектура ишлаб чиқарувчилари ва маъмурлари янги автомобил нафақат сайёҳларни жалб қилишига, балки кексалар ҳаракатини осонлаштиришига умид билдирган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар