17:13 / 30.05.2022
1 702

Нима учун қўлтиқ ости кўп терлайди? Уни бартараф этишга ёрдам берадиган 13 та лайфхак

Нима учун қўлтиқ ости кўп терлайди? Уни бартараф этишга ёрдам берадиган 13 та лайфхак
Фото: Pinterest
Агар қўлтиқ ости кўп терласа, самарасиз дезодорант ҳақида шикоят қилишга шошилмаслик керак. «Lisa.ru» нашри аслида бунинг сабаби нимада эканини маълум қилди.

Агар қўлтиқ ости кўп терласа, бу ҳақиқий муаммога айланади. Кийимдаги тер доғлари, ёқимсиз ҳид бир қанча ноқулайликлар туғдириши мумкин. Бундан ташқари, баъзилар нафақат ёзда, балки салқин ҳавода ҳам терлайди.

Терлаш тананинг муҳим функциясидир. Тер билан бирга токсинлар ва зарарли моддалар организмдан чиқариб ташланади. Бу инсон танасининг терморегуляцияси учун зарурдир: иссиқ ҳавода уни совутиб, қизиб кетишнинг олдини олади. Аммо тўсатдан ҳеч қандай сабабсиз ҳидли терлашни бошлаш, шифокорга мурожаат қилиш кераклигининг белгиси бўлиши мумкин.

Қўлтиқ ости кўп терлашининг 6 сабаби

Соғлиқдаги муаммолар — қалқонсимон без касалликлари, ўсмалар, қандли диабет.

Гипергидроз. У ирсиятдан ўтади. Бу ҳолатда доимий кучли терлаш болаликдан пайдо бўлган муаммодир. Бунда ҳаммаси жарроҳлик — тер безларининг фаолиятини тўхтатиш ва инъекция билан ҳал қилинади.

Ортиқча вазн. Шунингдек, ёмон одатлар — чекиш, спиртли ичимликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолда тернинг ёқимсиз ҳиди токсинларни йўқ қилишнинг кучайиши билан боғлиқ.

Балоғат ёшидаги гормонал ўзгаришлар. Бу вақтда қизларда тестостерон гормони ишлаб чиқарилиши устунлик қилади, бу ҳаддан ташқари кўп терлаш ва терининг ёғланишига сабаб бўлади. Гормонал фон яхшиланиши билан муаммо йўқолади.

Циклдаги ўзгаришлар. Кучли терлаш циклнинг турли даврларида — овуляция, ҳайз пайтида аёлларга хосдир. Кўпинча ҳомиладорлик, эмизиш ва менопауза даврида кучли терлаш кузатилади.

Битта қўлтиқ бошқасидан кўра кўпроқ терлайди. Баъзида бу бир қўлга қаратилган жисмоний зўриқиш пайтида содир бўлади. Агар бу ҳодиса доимий равишда юз берса, сабаб юрак касаллиги, невралгия, қалқонсимон безнинг дисфункцияси ёки шиш туфайли бўлиши мумкин.

Антиперспирантлар, гўзаллик муолажалари ёки уй шароитида даволаш билан тажриба қилишни бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Фақатгина мутахассис қўлтиқ нега кўп терлашини ва нима қилиш кераклигини буюради. Агар кучли терлашнинг сабаби соғлиқ билан боғлиқ муаммо бўлмаса, бактерияларнинг кўпайишини олдини олиш учун гигиенани диққат билан кузатиб бориш керак.

Қўлтиқ терламаслиги учун нима қилиш керак?

Табиий матолардан тикилган кенг кийимлар кийиш лозим
Синтетик кўйлаклар ва блузкаларда тана одатдагидек нафас ололмайди. Пахта ва зиғирдан тикилган кийимларда терморегуляция меъёрда бўлади, матонинг ўзи терни шимиб олади ва бадан қуруқ бўлади.

Тўқ рангдаги кийимларни танлаш тавсия этилади
Эътибор берганмисиз, саҳрода яшайдиганлар доим қора кийим кияди. Тўқ ранглар қуёш нурини ўзига тортади ва агар кийим синтетик матодан тикилган бўлса, қизиб кетишга олиб келиши мумкин.

Очиқ рангли кийимлар нурни ўзида акс эттиради ва ўзидан қайтаради. Маълум бўлишича, тана нурдан қутулишга уриниб, янада кўпроқ терлайди. Шунинг учун ҳам тер доғлари тўқ рангли матоларда камроқ сезилади, енгил кийимларда эса улар ёқимсиз сариқ рангга айланади.

Махсус антиперспирантдан фойдаланиш керак
Дўконларда сотиладиган анъанавий маҳсулотлар ортиқча терлаш муаммосини тубдан ҳал қила олмайди. Бундай ҳолда, дорихона антиперспирантлари ёрдам беради. Улар таркибида алюминий тузларининг юқори концентрацияси мавжуд. Уларни фақат дерматолог тавсия қилиши мумкин.

Антиперспирантни фақат тоза терига қўллаш мумкин
Тозаланмаган терига антиперспирантларни қўллаш мумкин эмас. Акс ҳолда, қўлтиқ ости терлашда давом этади. Бир воситани бошқасининг устига қўллаганда самарадорлик ҳам камаяди. Шунинг учун, агар дезодорант ишлатиш керак бўлса, аввал душ олиш ёки қўлтиқ ости терисини антибактериал тозаловчи салфеткалар билан артиш, шундан кейингина терга қарши воситадан фойдаланиш тавсия этилади.

Кечаси терга қарши воситадан фойдаланиш лозим
Тунда тер безлари фаолияти сусаяди, яъни дезодорантнинг фаол моддалари чиқариш каналларига чуқурроқ кириб боради ва у ерда узоқ вақт қолади. Антиперспирантларда мавжуд тузлар ишлаш учун вақт талаб этади. Эрталаб уйғонгандан сўнг улар фаоллашади, ҳатто душ қабул қилиш ҳам уларга таъсир ўтказмайди.

Тез-тез душ қабул қилиш жуда ҳам муҳим
Бактерияларнинг кўпайишига имконият қолдирмаслик учун тез-тез душ қабул қилиш керак. Бундан ташқари, совуқ душ кўп терлашни камайтириш ва иссиқда танани совутишнинг ажойиб усули ҳисобланади.

Терлашни рағбатлантирадиган озиқ-овқат ва ичимликлардан сақланиш керак
Буларга аччиқ ҳамда қовурилган таомлар, қаҳва, газланган ва спиртли ичимликлар киради. Улар иссиқлик ишлаб чиқаришни ва кучли терлашни қўзғатади. Қаҳва ўрнига иссиқда кўк чой ичиш керак, у организмни тетиклаштиради.

Кўпроқ сув ичиш лозим
Терлашга қарши курашда сувдан чекланиш шарт эмас, бу орқали чиқарилган тер миқдорини камайтиришга умид қилиш мумкин. Бу нафақат тескари таъсирга, балки сувсизланишга ҳам олиб келади. Ичиш режимига риоя қилиш, чанқоқдан сақланиш терланишни камайишига сабаб бўлди. Фақат газланган эмас, балки оддий сув ичиш керак.

Стрессга берилмаслик
Кўпинча терлаш ҳиссий ҳолат билан ҳам боғлиқ бўлиб, хусусан, стресс ва ташвишлар бунга сабаб бўлади. Улардан имкон борича сақланиш, дам олиш ва етарлича ухлашга ҳаракат қилиш вазиятни енгиллаштириши мумкин. Қолаверса, куннинг иссиқ вақтида кўчага чиқмаслик тавсия этилади, чунки бу ҳам стрессга сабаб бўлади.

Қўлтиқ остига қўйиладиган махсус астар
Қўлтиқ ости ёстиқчалари ҳам терни бартараф этишга ёрдам беради. Уларнинг тикилган ёки кийимга ёки тўғридан-тўғри терига ёпиштириладиган турдагилари мавжуд. Шунингдек, улар ҳаво ўтказади ва терлашга олиб келмайди. Ушбу воситалар 20 соатгача тер доғлари ҳақида қайғурмаслик имконини беради.

Терга қарши салфеткалар
Агар тез-тез душ қабул қилиш имкони бўлмаса, дезодоризация қилувчи махсус салфеткалардан фойдаланиш мумкин. Улар нафақат қўлтиқ остини, балки оргнизмнинг кучли терлаши мумкин бўлган бошқа қисмларини — оёқ, қўл, бўйинни ҳам ҳимоя қилиш имконини беради. Уларни ишлатишдан олдин тер ва бактерияларни тозаловчи салфеткалар билан артишни унутмаслик лозим.

Тана вазнини назорат қилиш
Ёғ қатлами иссиқлик чиқишини тўсиб қўяди ва тана кучли терлаш орқали ўзини ҳимоя қилади. Шунинг учун агар вазнда ортиқча килограмм бўлса, улардан халос бўлишга ҳаракат қилиш керак. Бу нафақат терлашни камайтиради, балки умуман соғлиқ учун ҳам фойдали.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун қўлтиқ ости кўп терлайди? Уни бартараф этишга ёрдам берадиган 13 та лайфхак