Фото: Pinterest
Кўпчилик гўзаллик ичкаридан бошланади, деган фикрни эшитган ва тери масаласида бу 100 фоиз тўғри. Инсоннинг истеъмол қилаётган ҳар бир нарсаси ташқи кўринишига бевосита таъсир қилади. Фойдали ёғлар, антиоксидант, витамин C, коллаген ва аминокислоталарга бой соғлом рацион тери ёрқинлигини таъминловчи маҳсулотларга эҳтиёжни йўқ қилади. Elle нашри юздаги чарчоқ, шиш ва ажинларни йўқотадиган олтита озуқавий маҳсулотлар рўйхатини тақдим этди.
Авокадо
Фото: Elle
Авокадонинг фойдали хусусиятлари ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Кўп ва тўйинмаган ёғли кислоталар терини эластик ва ёрқин бўлишига ёрдам беради, шикастланган тери ҳужайраларини қайта тиклайди, қизариш ва таъсирчалик хусусиятини камайтиради. Омега-9, айниқса, эпидурал (юқори) қатламни намлайди ва бу, ўз навбатида, ўша ёрқинликни ифодалайди. Авокадо антиоксидант каротеноидларга ҳам бой бўлиб, улар қаришнинг асосий сабабчиси бўлган эркин радикалларга қарши курашда теридаги суюқликни сақлайди.
Балиқ
Фото: Elle
Умуман олганда, ёғли балиқлар ва айниқса, лосос омега-3 га тўла, бу тери учун мўъжизалар яратадиган яна бир ажойиб маҳсулотдир. Кўп тўйинмаган ёғли кислоталар терини қуёш таъсиридан ҳимоя қилади, аллақачон шикастланган терини тиклашга ёрдам беради, токсинларни чиқариб ташлаш орқали ҳужайра мембраналарини соғлом сақлайди ва намлайди.
Қорағат
Фото: Elle
Антиоксидантлар эркин радикалларни зарарсизлантиради ва уларни қабул қилишнинг энг осон йўли рационга қорағатни қўшишдир. Шунингдек, мевалар А витаминига бой бўлиб, теридаги ёғ миқдорини меъёрлаштиришга ёрдам беради ва терини табиий равишда тозалаш учун жуда фойдали.
Суяк бульони
Фото: Elle
Суяк бульони коллаген, кальций ва магний каби минерал ва аминокислоталарнинг омборидир. Суяклар бир неча соат қайнатилганда, уларнинг ичидаги коллаген желатинга айланади, у терини мустаҳкам, силлиқ ва эластик қилади. Суяк булонидаги желатин овқат ҳазм қилиш тизимини тинчлантиришга ёрдам беради, бу қаришнинг яна бир омили бўлган яллиғланишни ҳам камайтиради.
Лимон
Фото: Elle
Лимон тери учун жуда ҳам фойдалидир, чунки унинг таркибида эркин радикалларни зарарсизлантирадиган коллаген ва эластин ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган C витамини бор. Бундан ташқари, унинг таркибидаги минераллар қоннинг ишқорланишига ёрдам беради ва организмнинг pH қийматини меъёрга келтиради. Организмнинг pH даражаси назоратдан чиқиб кетганда, тери ўта сезгир, қуруқ ва таъсирчанлик пайдо бўлишига мойил бўлади, шунинг учун оптимал pH мувозанатини сақлаш муҳимдир.
Зарчава
Фото: Elle
Зарчава яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Қисқа муддатда тери шиши ва чарчоқ, ажин ва умумий қариш билан курашади. Қуритилган ёки янги зарчава истеъмол қилиш, экзема ва розацеа каби жиддий яллиғланишли тери муаммоларини енгиллаштиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди