Фото: Getty Images
Фитнес мураббийи, ҳаракатланиш бўйича мутахассис, «Маша.фит» онлайн ўқув лойиҳаси асосчиси Мария Блинова бел оғришининг кўпчилик билмайдиган саббалари ҳақида маълумот беради.
Нотўғри нафас олиш
Кўпчилик қорин, кўкрак орқали ёки элка ва бўйин орқали нафас олади. Орқа ва бел ҳам нафас олишини кўпчилик билмайди ҳам. Нафас олиш ҳам оддий, ҳам мураккаб жараён. Асосий нафас олиш органи диафрагма бўлиб, у ҳаракати туфайли ўпкага ҳавони нафас олиш/чиқариш имконини беради. Диафрагма тос диафрагмаси ва қорин мушаклари билан биргаликда ишлайди, яъни нафас олиш ва чиқаришнинг ҳар бир ҳаракати бутун кўкрак ва қорин бўшлиғида ҳаракатни ҳосил қилади. Қовурғалар, қорин бўшлиғи, орқа ва белдаги босим, агар тананинг бу қисмлари сиқилмаса, тенг тақсимланади. Акс ҳолда ҳаво қаршилик камроқ бўлган жойга йўналтирилади.
Агар белингиз нафас олишда иштирок этмаса, уни тўқима ҳужайраларига озуқа моддаларини оптимал етказиб беришдан ва парчаланган маҳсулотларининг чиқиб кетишидан маҳрум қиласиз.
Кураклар ҳаракатсизлиги
Елканинг ҳар бир ҳаракати куракдан бошланади. Агар кураклар ҳаракатсиз бўлса ёки ёпишиб қолган бўлса-чи?
Кураклар кўп сонли мушаклар билан ўралган бўлиб, улар нафақат орқа томонда, балки қорин бўшлиғига ўтади. Шундай қилиб, кураклар ҳаракатининг бузилиши мушакларнинг номутаносиблигини келтириб чиқаради. Натижада орқа мушаклар оркестри муҳим инструментал қисмни йўқотади ва энди «овоз» яхши чиқмайди.
Нотўғри қадам ташлаш
Машҳур қўшиқда айтилганидек, «Мен севгилимни юришидан танийман». Дарҳақиқат, ҳар биримиз ўзига хос ҳаракат услубига эгамиз.
Қадам — бу бошқариладиган олдинга ҳаракат қилишдир. Ҳар бир қадам кўкрак соҳаси айланиши ва елкани олдинга ташлаш билан бошланади, сўнгра оёқдан пастга тушади. Ўйлаб кўринг: юрганингизда кўкрагингиз қимирлаяптими? Ёки сумкангизни елкангизга осиб, бошингизни ерга эгиб, ишга шошилиб кетяпсизми? Бунақаси кетмайди, айниқса бундай ҳолатда 10 минг қадамни муваффақиятли босиб ўтдим деб ўйласангиз. Бундай ҳолларда нафақат бел, балки бўйин ва елкалар ҳам оғрийди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»