Фото: Wday
Бел инсон организмининг ҳимоя қилиниши керак бўлган жуда заиф қисмидир. Узоқ юриш ёки ҳатто иссиқ офисда ўтирганда ҳам уни осонгина шамоллатиш мумкин. Шунинг учун бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билиш муҳимдир. Wday нашри бел шамоллаганда тезда тузалиш учун амалга ошириш керак бўлган бир қанча тавсиялар билан бўлишди.
Бел шамоллашининг асосий белгиси ўткир ва ёқимсиз оғриқдир. Бемор касалликдан тезроқ тузалиши учун маълум бир ҳолатда бўлишга мажбур. Яъни тўсатдан ҳаракатлар қилмаслиги лозим. Чунки бу вазиятда нафас олиш ҳам оғриқли бўлади.
Касаллик билан қандай курашиш керак?
Вазиятни енгиллаштириш учун фақат иккита нарсадан фойдаланиш мумкин:
- Иссиқлик: белни иссиқ ушлаб турадиган нарса билан ўраш керак. Бу борада махсус белбоғ ва иситувчи малҳамлардан фойдаланиш мумкин.
- Дам олиш: иложи борича камроқ ҳаракат қилиш лозим. Ҳеч бўлмаганда бир муддат ётоқ ҳолатда даволаниш керак. Тўшак юмшоқ эмас, балки ўртача даражада қаттиқ бўлиши жуда ҳам муҳим.
- Оғриқ кузатилганда дарҳол юқоридаги кўрсатмаларга амал қилинса, у одатдагидан кўра тезроқ тикланади.
Бел шамолласа, қандай даволаш керак?
Афсуски, бу даволанишнинг ягона чораси — дам олиш ва иссиқлик. Худди биринчи ёрдам каби. Иложи бўлса, энг яхши ечим касаллик таътилини олиш ва белни зўриқтирмаслик учун бир неча кун давомида ҳеч нарса қилмасликдир. Агар дам олиш ёрдам бермаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Шунингдек, оғриқ узоқ вақт давомида ўтиб кетмаса, шифокор самаралироқ дори-дармонларни тавсия қилиши мумкин.
Бел шамоллаганда халқона усуллар билан даволаш
Бел шамоллаганда, малҳам ва бошқа кимёвий моддалар ўрнига бемор тасдиқланган халқ табобатидан фойдаланиши мумкин. Уларнинг орасида ҳар қандай, ҳатто энг кучли малҳамдан ҳам яхшироқ қиздиришга қодир бўлганлари бор.
Биринчи навбатда, тузли компрессга эътибор бериш керак. Бунинг учун денгиз тузини пишириш варағига солиш ва печда иситиш керак. Шундан сўнг иситилган туз халтага солинади ва бел соҳасига қўйилади. Туз совиши биланоқ уни бел соҳасидан олиб ташлаш керак.
Массаж ҳам катта ёрдам беради. Иссиқ ҳаммом қабул қилингандан сўнг дарҳол муолажага ўтиш керак. Аммо кучли оғриқлар бўлса, массаж қилиш мумкин эмас.
Агар белда шамоллаш бўлса, биринчи нарса ташвишланишни тўхтатишдир. Бу асосий вазифа, чунки оғриқ тўқималарнинг шикастланишига ёки юзага келиши мумкин бўлган жароҳатга психо-эмоционал реакциядир. Мия маркази организмга ҳаракат қилиш жуда хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантириш юборади, лекин кўпинча сигнал нотўғри бўлиб чиқади. Асосийси, ташвишланмаслик ва эсда тутиш керакки, кўпинча бел оғриғи одамларда мутахассисларнинг аралашувисиз ўтиб кетади.
Агар оғриқ фақат белда бўлса ва организмнинг бошқа қисмларига тарқалмаса, машқ қилиш керак: бунинг учун осон ва енгил ҳаракатларни амалга ошириш мумкин. Одатда, бундай тренингдан сўнг оғриқ ўз-ўзидан кетади.
Борди-ю, бел соҳасидаги ноқулайлик организмнинг бошқа қисмларига тарқалса, мутахассис томонидан текширув зарур. Бундан ташқари, агар оғриқ ноодатий бўлса, яъни кечаси симптомлар кучайса, ноқулайлик жойида пулсация бўлса, дам олишнинг иложи бўлмаса, терапевт ёки неврологга мурожаат қилиш тавсия этилади.
Бошқа аломатлар ҳам бор, улар учун, албатта, шифокор билан учрашиш керак. Агар беморда бел оғриғига қўшимча равишда юқори иситма, мушаклар кучсизлиги ёки оёқлар уюшиши, пешоб чиқариш билан боғлиқ муаммолар бўлса, дарҳол мутахассисга мурожаат этиш зарур. Бундан ташқари, тиббий тарихда саратон касаллиги бўлса, ўтмишдаги жароҳатлардан кейин бел оғриғи кучайса, зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш лозим. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...