Киви истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?

2 дақиқа ўқиш3K
Киви истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Фото: Pinterest
Киви энг севимли ва фойдали қишки мевалардан бири ҳисобланади. Унинг мавсуми ноябрдан апрелгача. Ушбу меваларнинг момиқ пўстлоғи остида C витаминига бой сувли яшил қисм яширинган. Пишган мева бироз юмшоқ, пишмаганлари эса қаттиқ бўлади, деб ёзади Elle.

Эксперт, ошпаз, «ЗОЖигай» онлайн соғлом овқатланиш академиясининг асосчиси, қаришга қарши ошхона бўйича маҳорат дарслари муаллифи Сергей Леонов экзотик меванинг афзалликлари ҳақида кўпроқ маълумот бериб ўтди.

Киви Янги Зеландиянинг киви қуши шарафига номланган, аммо меванинг ватани Хитой ҳисобланади. Шунинг учун у хитой крижовниги деб ҳам аталади. Қадимги Хитой тиббиёти шифокорлари киви мевасини фойдалилиги бўйича биринчи ўринга қўйган ва уни витамин, минерал ва антиоксидантлар бўйича мевалар орасида чемпион деб атаган.
Киви истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Фото: Pinterest
100 грамм кивида асаб тизимини мустаҳкамловчи 20 мг магний мавжуд. Агар ҳар куни ширинлик ўрнига киви истеъмол қилинса, хотиржамликни ҳис қилиш мумкин ва кечаси тинчлантирувчи воситалардан фойдаланиш шарт эмас. Мутахассиснинг таъкидлашича, замонавий курорт марказларида кивили смузилар менюда бўлиши керак, шунингдек, магнийли минерал ванна процедураси ҳам. Чунки иммунитет тизимини ички ва ташқи томондан ҳам мустаҳкамлаш лозим.
Киви истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Фото: Pinterest
Албатта, киви жуда кўп фруктозани ўз ичига олади, бу организмга энергия беради. Агар эрталаб уйғониш қийин бўлса, нонушта қилишдан олдин киви мевасини истеъмол қилиш керак: фруктоза шакар эспрессо каби иш беради. Бош бир зумда ишлай бошлайди, офисга ёки ўқишга тайёргарлик кўриш қийин бўлмайди. Бироқ тушликкача очликни ҳис қилмаслик учун нонуштада мураккаб углеводларни истеъмол қилишни унутмаслик лозим. Фақат кивининг ўзини истеъмол қилиш мумкин эмас.

Киви таркибида кўп миқдорда C витамини мавжуд. Рационга ушбу мевани қўшиш орқали тери ҳолатини яхшилаш мумкин. Айнан C витамини терига ёрқинлик беради, шунингдек, коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради.
Киви истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Фото: Pinterest
Энг муҳими, киви оқсил парчаланишининг маҳсулоти бўлган зарарли азотли моддаларни организмдан чиқариб ташлашга қодир. Агар кўп миқдорда ўсимлик ва ҳайвон оқсили истеъмол қилинса, текширувдан ўтиш ва қон зардобидаги карбамид ва креатин таркибини аниқлаш лозим. Улар саратон ривожланиш хавфини келтириб чиқарадиган компонентлардир. Кивининг азотли токсинларни организмдан чиқариб ташлаш қобилиятини ҳақиқий хитой мўъжизаси деб ҳисоблаш мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?