22:53 / 30.12.2022
1 530

Қишда D витамини танқислигини қандай тўлдириш мумкин?

Қишда D витамини танқислигини қандай тўлдириш мумкин?
Фото: «Новий очаг»
D витаминининг кунлик миқдорини олиш учун қуёшда атиги 15 дақиқа юриш кифоя — ёзда бу витамин ҳақда ўйлашга ҳожат қолмайди. Аммо йилнинг қолган қисмида қуёш жуда қисқа вақт нур сочиши мумкин. Шунинг учун баъзида D витаминининг етишмаслиги соғлиқ учун хавф туғдирад. «Новий очаг» нашри ушбу муаммони бартараф этиш учун бир нечта тавсиялар бериб ўтди.

Ҳар куни организм учун камида 400 бирлик D витамини керак бўлади. Қуёшли мавсумда ҳеч қандай муаммо бўлмайди: чорак соат ичида керакли миқдорни олиши мумкин.

D витамини танқислигини қандай аниқлаш мумкин?
Энг ишончли усул, албатта, қон таҳлилини ўтказиш ва унинг натижаларини шифокор билан маслаҳатлашишдир. Агар натижаларга кўра, витамин танқислиги аниқланса, у ҳолда мутахассис кўрсатмасига кўра, витамин буюрилади.

Вазн ортиши
D витамини метаболизмимизни нормаллаштириш учун ҳам жавобгардир. У метаболизм учун зарур бўлган азот оксиди ишлаб чиқаришга ёрдам беради ва унинг танқислиги мавжуд бўлса, организм калорияларни энергияга секин айлантиради ва бунинг ўрнига уларни ёғ сифатида сақлайди.

Суяк ва бўғимларда оғриқ
D витамини етишмаслигининг намоён бўлиши шифокорлар томонидан артрит ёки фибромиалгия (сурункали мушак оғриғи) ривожланиши белгилари билан янглишган ҳолатлар мавжуд. Д витамини суяк, мушак ва бўғимлар учун зарур бўлиб, организм уни тўлиқ қабул қилмаса, оғриқ пайдо бўлади.

Тез-тез шамоллаш
Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш D витаминининг яна бир муҳим вазифасидир. Унинг танқислиги туфайли касал бўлиш осонлашади ва тузалиш вақти узаяди. Агар шамоллаш мунтазам кузатилса, кунига камида 15 дақиқа қуёшда бўлишга ҳаракат қилиш ва D витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим.

Уйқу сифатининг ёмонлашиши
Кечаси яхшироқ ухлаш учун кун давомида қуёшда кўпроқ вақт ўтказиш керак. Гап шундаки, қуёш нурининг етишмаслиги организмнинг табиий сиркадик ритмларини бузиши ва жиддий уйқусизликка олиб келиши мумкин. Уйқу етишмаслиги хавфли бўлиб, баъзида жуда кўп жиддий касалликларни келтириб чиқаради.

Тушкунликка тушиш
Америка гериатрик психиатрия журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, D витамини даражаси паст бўлган одамлар бошқаларга қараганда 10 баравар кўпроқ тушкунликка тушади. Гап шундаки, яхши кайфият учун масъул бўлган серотонин қуёш нури таъсирида фаолроқ ишлаб чиқарилади. Агар қуёш нури етарли бўлмаса, унда серотонин даражаси паст бўлади ва инсон ўзини кўпроқ тушкун ҳолатда кўради.

Терлашнинг кучайиши
D витамини етишмовчилигининг классик белгиларидан бири ортиқча ва асоссиз терлашдир. Жисмоний ҳаракатсизлик ва меъёрдаги ҳароратга қарамай, бадан доимо нам бўлса, қондаги Д витамини даражасини текшириб, уни тўлдириш чорасини кўриш лозим.

Қандай маҳсулотлар D витаминига бой?

Қўзиқоринлар

Бор-йўғи 100 грамм қўзиқорин D витаминининг кундалик эҳтиёжни қондириш учун етарли. Шунинг учун уларни салат ва таомларга қўшиш тавсия этилади.

Тухум
Тухумлар ёрдамида D витаминига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириб бўлмайди, чунки бир дона тухум кунлик эҳтиёжнинг атиги 4 фоизини ўз ичига олади, аммо уларни қўшимча сифатида истеъмол қилиш керак. Тухумни ўз ичига олган нонушта энг соғлом эрталабки таомлардан биридир.

Пишлоқ
100 грамм пишлоқ D витамини учун кунлик эҳтиёжнинг 3 фоизини қоплайди. Пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш ҳам инсульт хавфини камайтиришга ёрдам беради ва қон томирлари ҳамда юрак саломатлигини яхшилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қишда D витамини танқислигини қандай тўлдириш мумкин?