00:30 / 17.01.2023
364

Саримсоқ, асал, D витамини: уларнинг қайси бири иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, қайси бири йўқ?

Саримсоқ, асал, D витамини: уларнинг қайси бири иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, қайси бири йўқ?
Фото: «Новий очаг»
Эҳтимол, инсонлар иммунитет ҳақида коронавирус пайдо бўлмасидан аввал бунчалик кўп қайғурмагандир. Ҳақиқатан ҳам хавфли касалликни деярли ҳамма жойда юқтириш мумкин бўлган вазиятда, организмнинг чақирилмаган меҳмонларни қайтариш қобилияти ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ.

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, кўпчиликка маълум бўлган иммуномодуляторларнинг аксарияти иш бермайди. Иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг яхши усули жисмоний машқлар, тоза ҳавода юриш, тўғри ва тўйимли овқатланишдир. Аммо оммалашган усуллар ҳақида нима дейиш мумкин? «Новий очаг» нашри улардан қайси бири ҳақиқатан ҳам ёрдам беришини ва қайси бири, афсуски, фойдасиз эканини аниқлади.

Олма

Машҳур мақолларда айтилганидек, олма ҳақиқатан ҳам фойдалими? Шубҳасиз, ундаги витаминлар соғлиқ учун фойдали ва клетчаткалар овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари, олма пўсти тиш ва милкдан хавфли қопламаларни олиб ташлайди, бу нафақат оғиз бўшлиғи саломатлиги, балки юракни ҳимоя қилиш учун ҳам фойдалидир. Аммо иммунитет ҳақида нима дейиш мумкин? Антиоксидантлар, витамин C (айниқса нордон олмада) ва рух иммунитет тизими учун ҳақиқатан ҳам фойдали бўлган олма таркибидаги асосий компонентлардир. Шунинг учун куз ва қишда кунига камида иккита олма истеъмол қилиш тавсия этилади.

D витамини

Бу витамин ҳақида нималарни биламиз? Суякларнинг саломатлиги ва мустаҳкамлиги учун муҳим, метаболик жараёнлар учун зарур, мушак ва бош оғриғини енгишга ёрдам беради. Бу йилги бир нечта тадқиқотлар D витамини коронавирус билан касалланмасдан олдин иммунитетни оширишда муҳим рол ўйнашини тасдиқлади. D витамини бурун шиллиқ қаватининг ҳимоя функциясини ошириш қобилиятида — вируснинг нафас олиш тизими йўлидаги биринчи тўсиқдир. Аммо шифокорларнинг таъкидлашича, D витаминининг ортиқча миқдори унинг етишмаслиги каби хавфли бўлиши мумкин. Бу қонда кальцийнинг тўпланишига ва натижада қон қуйқаларининг шаклланишига олиб келади.

Асал

Халқ табобатидаги энг кенг тарқалган дори воситаларидан бири — бу асал. У кўпинча ЎРВИ, грипп ва бошқа турдаги касалликларда тавсия этилади. Лекин бу ҳақиқатан ҳам фойдалими? Афсуски, аксинча: шакар, шу жумладан табиий асалда мавжуд бўлган шакар иммунитет тизимини мустаҳкамламайди, балки сусайтиради ва шу билан организмнинг ҳимоя қобилиятини пасайтиради. Шунинг учун асал билан эҳтиёт бўлиш ва унинг истеъмолини ҳаддан ташқари ошириб юбормаслик лозим.

Эхинацея

Эхинацея гулининг қуритилган илдизлари ва баргларидан олинган дамлама ёки экстракти ҳам фойдали. Аммо тадқиқотлар фақат ушбу қўшимчанинг вирусли касалликларнинг давомийлигини қисқартириш ва енгил ўтишида самарадорлигини тасдиқлади. Профилактик чора-тадбирларга келсак, афсуски, бу ҳали тасдиқланмаган. Агар аллақачон касал бўлсангиз ушбу дамламани қабул қилиш мумкин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг. Аммо, афсуски, иммунитетни мустаҳкамлаш учун фойдасиз.

Саримсоқ

Грипп ва ЎРВИнинг олдини олиш учун тавсия этилган биринчи восита саримсоқдир. У касалликни самарали даф қилади, аммо бу вирусларга қарши ёрдам берадими? Саримсоқ рухни ўз ичига олади, бу ўз навбатида иммунитет тизимининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади ва ташқи ҳужумларни яхшироқ енгишга ёрдам беради. Бундан ташқари, яқинда ўтказилган тадқиқот рух етишмовчилиги коронавируснинг янада оғир кечишига ҳисса қўшишини ва ҳатто ўлим хавфини оширишини тасдиқлади. Шунинг учун саримсоқни, албатта, унга қарши кўрсатмалар бўлмаса, рационга киритиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саримсоқ, асал, D витамини: уларнинг қайси бири иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, қайси бири йўқ?