Бу мавзу кўплар учун, айниқса, ҳаракатсиз турмуш тарзи билан кун ўтказадиганлар, масалан, уззукун офисда стулда ўтириб ишлайдиганлар учун долзарбдир. Кўпинча оғриқ бел ёки бўйин соҳасида пайдо бўлади. Яхши ҳордиқдан сўнг йўқолади. Бироқ бу жиддий касалликнинг аломати ҳам бўлиши мумкин.
Бел оғриса, кимга мурожаат қилиш керак: сабабни аниқлаш
Оғриқнинг интенсивлигидан қатъи назар, дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишингиз керак. Фақатгина мутахассис аниқ ташхис қўйиши ва тегишли даволаниш курсини буюриши мумкин. Дори-дармонларни ўзбилармонлик билан тайинлаб, қабул қилиш ҳолатшнинг ёмонлашишига ва касалликнинг кучайишига олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бел оғриғининг энг кенг тарқалган сабаблари:
- сколиоз, диск чурраси, остеохондроз ва умуртқа поғонаси билан боғлиқ бошқа муаммолар;
- яллиғланиш жарайонлари;
- ўпка, буйраклар, юрак ва бошқа ички орган касалликлари.
Касаллик сабабини мустақил аниқлашга уринманг. Бел оғриганда кимга мурожаат қилиш кераклиги бўйича тиббий муассаса йўлланма беради.
Бел оғриғи: қайси шифокорга учраш керак?
Бел оғриганда қуйидаги мутахассислардан бири ёрдам бериши мумкин:
- бу умуртқа поғонаси касалликларига ихтисослашган шифокор. Касалликни аниқлаш учун ултратовуш, рентген, МРТ ёки компьютер томографияси қўлланилади. Maxсус кўникмалар туфайли шифокор муайян касалликларни қандай даволашни аниқ билади. Қайта тикланиш учун дори-дармонларга қўшимча равишда физиотерапия машқлари ва бошқа муолажалар буюрилади;
- Невролог — бу шифокор тор мутахассисликка эга бўлмаса-да, касалликнинг сабабини аниқлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, неврологга мурожаат қилиш, вертебролог билан учрашишдан кўра бирмунча осонроқдир;
- Нефролог ва уролог. Агар орқа мия билан боғлиқ патологиялари оғриққа сабаб эмас деб топилса, улар билан боғланиш керак;
- Терапевт дастлабки сабабни аниқлашга ёрдам беради ва керакли мутахассисга юборади.
Бел оғриётган бўлса, қайси шифокорга мурожаат қилишни ҳал қилишдан олдин, оғриқ тўсатдан ҳаракатлар ёки ҳаддан ташқари жисмоний зўриқишнинг натижасими ёки йўқлигини аниқланг.
Оғриқ муаммога олиб келмаса ҳам, маслаҳат учун дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишингиз керак. Енгил оғриқ дастлабки босқичда даволаниши мумкин бўлган патологиянинг ривожланишини кўрсатиши мумкин. Мутахассис нормал ҳаётга қайтишга ёрдам беради.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг