15:40 / 01.12.2023
366

Занжабил чиндан ҳам фойдалими?

 Фото: “Новий очаг”
 

C витамининг кони бўлган занжабил, энг яхши табиий антиоксидантлардан бири ҳисобланади. Ушбу маҳсулот организмда яллиғланишни олдини олади, қариш жараёнини секинлаштиради, терини ичкаридан намлантиради ва уни қуёшнинг ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Касалликка чалиниш эҳтимоли юқори бўлгани сабаб ҳам мазкур маҳсулот совуқ кунларда ҳар доимгидан долзарброқ ҳисобланади. Занжабил организмни вирус ва касаллик келтириб чиқарувчи бактериялардан ҳимоя қилади, иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини яхшилайди, илдизидаги гингерол эса антибактериал хусусиятга эга.

Занжабил илдизидаги фаол моддалар организмни турли шлак ва токсинлардан тозалайди ҳамда ҳазм жараёнини яхшилайди. У ошқозон суюқлигини ишлаб чиқарилишига таъсир қилгани сабаб ҳам овқат ҳазмида муаммо бўлмайди. Шунинг учун шифокорлар Янги йил дастурхонида занжабилдан тайёрланган ичимлик ва ширинликлар ўрин олиши кераклигини таъкидлайди.

Фото: “Новий очаг”
 

Қолаверса, юрак қон-томир касалликлари учун ҳам самарали. Сизда юрак билан боғлиқ шикоят бўлмаган тақдирда ҳам профилактика сифатида истеъмол қилишингиз керак. Таркибидаги фаол моддалар қонни суюлтиради, артериал қон босимни меъёрлаштиради.

Унинг илдизи организмнинг деярли барча аъзолари тўғри ишлаши учун муҳим бўлган калийнинг кони. Сувсизланиш хавфини бартараф этади, мушаклар спазмида ёрдам беради, мияни кислород билан таъминлагани сабаб, хотира ва диққат яхшиланади.

Занжабилни исталган ҳолда ейиш мумкин, лекин мутахассислар маринадланганини иложи борича истеъмол қилмасликни тавсия этади. Маринадланган занжабил таркибида зарарли қўшимча ва красителлар бўлгани сабаб ўзининг фойдалилик хусусиятларининг ярмидан кўпини йўқотади. Унинг илдизини барра ёки қуритилган ҳолда иссиқ таом, салат, кофе ва чойга қўшиб истеъмол қилинг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Занжабил чиндан ҳам фойдалими?