20:23 / 27.02.2024
288

Суяк шўрва нима учун табиий коллаген деб аталади?

Суяк шўрва нима учун табиий коллаген деб аталади?
Фото: Wday
Қадимдан инсонлар турли ўсимликлар, гўшт ва суяк маҳсулотларидан дамламалар, доривор шўрвалар тайёрлаб келган. Улардан энг фойдали ва иммунитетни мустаҳкамлайдигани бу, албатта, суякдан тайёрланган шўрвадир. Обдон қайнатиладиган бундай таом замонавий тилда “суперфуд” деб аталмоқда.

Суяк шўрва саломатлик учун бир қатор афзалликларга эга. Ушбу таом буйраклар фаолияти ва овқат ҳазм қилиш тизимини мустаҳкамлаш учун қадимда фаол қўлланган. Уни тайёрлаш узоқ вақтни олса-да, жуда осон. Бунинг учун бизга керак бўлади:
  • Суяк — 600 г;
  • Сабзи — 1 та;
  • Туз, зираворлар, лимон шарбати — таъбга кўра.

Суякларни 2-5 дақиқа давомида қайнатинг, кейин сувини тўкиб ташлаб, суякларни ювинг. Сўнг тоза филтрланган сув солиб, камида 12 соат паст оловда қайнатинг. Шўрва пишишига 1-2 соат қолганда бошқа сабзавотлар ва зираворлар солиш мумкин. таомга солинган лимон бўлаклари уни янада хуштаъм қилади.

Фото: Fitness-beauty
Суякли шўрванинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
- Тананинг оқсил тузилмаларини ва бўғимларни мустаҳкамлаш;
- Ошқозон-ичак тизимини тиклаш ва даволаш;
- Тери, соч, тирноқни мустаҳкамлаш;
- Метаболизмни тезлаштириш;
- Асаб тизимини тиклаш;
- Суяк тўқималарининг сифатини яхшилаш.

Мол суякларидан тайёрланган шўрва тўйимли ва кучли бўлиб, организмда темир танқислиги, оғир жисмоний зўриқишлардан кейин тикланиш учун айни муддао. Аммо оқсил ва ёғ алмашинувининг бузилиши, атеросклероз, юқори холестерин ва буйрак касалликларида қўллашда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Суяк шўрва нима учун табиий коллаген деб аталади?