Фото: Harward Health
Шифокор эндокринолог Алексей Жито ошқозон-ичак фаолиятининг узлуксиз ишлашини қандай таъминлаш кераклиги ҳақида Telegram’да мақола ёзиб қолдирди, деб ёзади Sports.kz нашри.
Ошқозонингизга ёрдам беринг: қуйидаги кундалик одатлар туфайли ошқозон фаолияти доим нормал ҳолатда ишлайди, — дейилади хабарда.
Шифокорнинг тавсиясига кўра:
- дўконлардан бирор маҳсулот сотиб олишдан аввал унинг яроқлилик муддатини албатта текшириб олинг;
- агар музлатгичдаги маҳсулот ёки таом бир неча кундан ортиқ вақт мобайнида қолиб кетган бўлса, қўрқмай уни ташлаб юбораверинг. Бунинг учун ичакларингиз сиздан миннатдор бўлади. Агар иложи бўлса, бирор таомни фақат бир кун учун пиширинг ва доим янги тайёрланган овқат истеъмол қилишга ҳаракат қилинг;
- таомланишдан аввал мева ва сабзавотлар, ҳатто пўстлоғи арчиладиган мандарин ва бананни ҳам ювишга одатланинг;
- таом тайёрлаш қоидаларига амал қилинг: овқат ўта хом ёки ўта куйган бўлмаслиги керак;
- маълум сабабларга кўра шифокор тавсиясига кўра антибиотиклар қабул қилаётган бўлсангиз, дорининг ошқозонга таъсирини камайтириш учун пребиотик ёки пробиотиклар ҳам ичиш мумкинлиги ҳақида шифокорингиздан сўранг;
- кўп таомланманг! Тез-тез ва кам-камдан ейиш энг мақбул ечимдир;
- уйқуга ётишдан аввал овқатланманг. Кечки овқат уйқудан 2-3 соат олдин бўлиши лозим. Бу услуб ортиқча вазндан халос бўлишда ҳам фойда беради;
- гигиена қоидаларига риоя қилинг. Овқатланишдан аввал қўлларингизни ювинг;
- стресс ва тушкунлик ҳолати ҳам ошқозон фаолиятига салбий таъсир этади. Доимий стресс ўн икки бармоқли ичакда эрозия ва яралар пайдо қилиши мумкин. Улар стресс яраси деб аталади ва саратонга олиб келувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди