15:00 / 03.04.2024
82

Кимёвий тозалаш воситалари хотира сустлашишига олиб келиши аниқланди

Кимёвий тозалаш воситалари хотира сустлашишига олиб келиши аниқланди
Aмерикалик олимлар кимёвий тозалаш воситаларининг янги хавфини аниқлаши.

Маълум бўлишича, у нафақат терига, нафас олиш ва иммунитет тизимига зарар етказиши, балки хотира йўқолиши ва нутқ бузилишини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Мутахассислар 1800 дан ортиқ турдаги геллар, кукунлар ва капсулаларни ўрганиш асносида уларнинг тахминан 20 фоизи мия ҳужайраларига ва марказий асаб тизимининг бошқа соҳаларига ҳам таъсир қилади деган хулосага келишди.

Тажрибалар давомида маълум бўлдики, ушбу уй-рўзғор буюмларининг бир қисми асаб ҳужайралари атрофида ҳимоя изоляциясини яратадиган махсус мия ҳужайраларига таъсир қилади. Уларнинг йўқолиши эса склероз ва бошқа неврологик патологияларни қўзғатади.

Ушбу кимёвий воситалар, айниқса болалар учун хавфлидир. Хусусан, тозалаш воситалари, ювиш воситалари ва косметика воситаларидан заҳарланиш аутизмнинг турли шаклларини келтириб чиқариши мумкин.

Шунинг учун вақти-вақти билан улар ўрнига лимон, ош содасидан фойдаланинг, деразаларни ювиш учун сирка ёки спирт ишлатинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кимёвий тозалаш воситалари хотира сустлашишига олиб келиши аниқланди