
Гипертония юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Гипертоник одамлар қулоқдаги шовқин, кўз остидаги доғлар ва бошдаги оғирлик ҳисси нима эканини жуда яхши билишади. Бундай ҳолатда нафақат махсус дори-дармонлар, балки тўғри тузилган меню ҳам вазиятни енгиллаштиришга ёрдам беради. Қуйида қон босими тез-тез ошиб турадиган беморлар истеъмол қилиши тавсия қилинадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берамиз.
Ёғсиз творог

Фото: Shutterstock
Ушбу фойдали маҳсулот бир оз кўпроқ истеъмол қилинса ҳам қоматга зарар етказмайди, юрак фаолиятини нормаллаштиради, қон томирларини кенгайтиради ҳамда калций, магний ва калийга бой ҳисобланади. Энг яхши натижага эришиш учун ёғсиз творогни мунтазам равишда истеъмол қилиш керак. Масалан, кунига 100 грамм миқдор етарлидир.
Қизил булғор қалампири

Фото: Shutterstock
Қизил булғор қалампири гипертониклар учун фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибида калий ва магний кўп бўлиб, бу моддалар қон босимини меъёрлаштиришга ёрдам беради ҳамда юрак фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, қалампир юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи C витамини ва антиоксидантларга бой.
Булғор қалампири томирларни кенгайтирувчи хусусиятга эга бўлиб, қон айланишини яхшилайди. Шу билан бирга, у кам калорияли ва толага бой маҳсулот бўлиб, ортиқча вазннинг олдини олишга ёрдам беради, бу эса гипертония хавфини камайтиради.
Бироқ қалампирни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш ошқозон-ичак муаммоларини келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун уни меъёрида ейиш тавсия этилади. Кунлик оптимал миқдор — кунига 2 донадир.
Лосос балиғи

Фото: Shutterstock
Лосос балиғи гипертониклар учун жуда фойдали ҳисобланади. Унинг таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари қон томирларини мустаҳкамлаб, уларнинг эластиклигини оширади ва яллиғланиш жараёнларини камайтиради. Бу юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ва қон босимини меъёрида ушлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари, лососда оқсил ва муҳим аминокислоталар мавжуд бўлиб, улар юракни мустаҳкамлаш ва организмни энергия билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Бу балиқнинг таркибида зарарли холестерин миқдори паст бўлиб, юрак ва қон томирлар учун хавфсизроқ маҳсулот ҳисобланади.
Гипертониклар лососни қайнатилган, буғда тайёрланган ёки пиширилган ҳолда, , ҳафтасига 3 марта 100-150 граммдан истеъмол қилишлари тавсия этилади.
Сули ёрмаси

Фото: Shutterstock
Сули ёрмаси таркибида организм учун муҳим микроэлементлардан бири бўлган селен мавжуд. Ушбу модда кучли антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилади ва гипертониянинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.
Селен қон томирларининг эластиклигини оширишга ёрдам бериб, қон босимини меъёрида ушлаб туришга кўмаклашади. Шунингдек, у юрак мушаклари фаолиятини қўллаб-қувватлаб, юрак касалликлари хавфини камайтиради. Бу микроэлемент иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади ва организмни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилади. Шифокорлар гипертония билан оғриган беморларни ҳар куни эрталаб сули ёрмаси ейишни тавсия қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар