Соғлом турмуш учун қайси нонлар озишга ёрдам беради?

1 дақиқа ўқиш488
Соғлом турмуш учун қайси нонлар озишга ёрдам беради?

Одамлар соғлом турмуш тарзини танлашда, аввало, кундалик овқатланиш одатларини қайта кўриб чиқишади. Айниқса, нон маҳсулотларидан воз кечиш ёки уларни чеклаш ҳақида кўп муҳокамалар юз беради. Бироқ бу фикр тўлиқ тўғри эмас. Тўғри танланган ва таркиби бой бўлган баъзи турдаги нонлар орқали вазнни назорат қилиш ва озишга эришиш мумкин.

Жавдар нон — диетанинг ажралмас қисми

Ўзбекистонда кенг тарқалган “Бородино” жавдар нони ўзининг давлат стандарти асосида тайёрланиши билан ажралиб туради. Унда оқ нонга нисбатан 20 фоизга кам калория мавжуд. Шу билан бирга, жавдар нонида керакли клетчаткалар 4 баробар кўп. Бу турдаги нон ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди ва тўқлик ҳиссини узоқ вақт сақлаб туради.

Зиғир уруғи солинган нон — микроэлементлар бойлиги

Зиғир уруғлари билан бойитилган нонлар нафақат озиш, балки организмни фойдали моддалар билан таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Уларда селен, калий, марганец сингари кам учрайдиган моддалар бор. Зиғир уруғи асосида тайёрланган нонлар гликемик индекси пастлиги билан ажралиб туради, бу эса қон шакарини барқарорлаштиришга ва ортиқча вазнга қарши курашишга ёрдам беради.

Сули нони — глютенсиз ва фойдали танлов

Глютенсиз овқатланиш тарафдорлари учун сули нони аъло альтернатива ҳисобланади. Бу нон холестерин миқдорини камайтиради, айниқса “ёмон” холестеринни. Унинг паст гликемик индекси исҳтаҳани назорат қилиш имконини беради ва қисқа муддатда озишни рағбатлантиради.

Ўстирилган буғдой нони — табиийлик сари қадам

Фақат табиий маҳсулотлардан — яъни ўстирилган буғдой, тозаланмаган ун ва табиий хамиртурушлардан тайёрланган нонлар фойдали ҳисобланади. Бундай нонлар кўпинча ҳунармандчилик асосида ишлаб чиқарилади ва нафақат озиш, балки умумий саломатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хулоса:

Нондан тўлиқ воз кечиш шарт эмас. Аксинча, таркиби бой, гликемик индекси паст, клетчаткага бой турдаги нонлар рационда муҳим аҳамият касб этади. Агар сиз ҳам озишга бел боғлаган бўлсангиз, бу турдаги нонларни танланг ва танаффуслар пайтида фойдали альтернатива сифатида фойдаланинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?