Кўп ухлаш ҳам зарарми? Олимлар 10 йиллик тадқиқот натижасини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш225
Кўп ухлаш ҳам зарарми? Олимлар 10 йиллик тадқиқот натижасини эълон қилди

Sleep Medicine журналида Хитойда ўтказилган йирик тадқиқот натижалари эълон қилинди. Олимлар China Kadoorie Biobank маълумотларидан фойдаланиб, иштирокчиларнинг уйқу одатларини таҳлил қилган. Кузатув қарийб 10 йил давом этган.

Тадқиқотчилар кунига 7–9 соат ухлайдиган одамларни бундан кам ёки кўп ухлайдиганлар билан солиштирган.

Натижаларга кўра, кунига 7 соатдан кам ёки 9 соатдан кўп ухлаш биринчи кардиометаболик касаллик ривожланиш хавфини 4 фоизга, икки ёки ундан ортиқ шундай касалликка чалиниш хавфини 10 фоизга, ҳар қандай сабаб билан вафот этиш хавфини эса 7 фоизга ошиши билан боғлиқ бўлган.

Кардиометаболик касалликлар юрак хуружи, инсульт, қандли диабет, буйрак касалликлари ва алкоголга боғлиқ бўлмаган ёғли жигар касаллигини ўз ичига олади.

Энг юқори хавф уйқу режими беқарор бўлган, яъни баъзи кунлари жуда кўп, бошқа кунлари эса жуда кам ухлайдиган одамларда кузатилган. Муаллифлар аниқланган боғлиқлик иштирокчиларнинг турли гуруҳларида ҳам сақланганини таъкидлаган.

Шу билан бирга, олимлар уйқу давомийлигининг ўзи касалликларни келтириб чиқаради, деган хулосага келмаган. Уйқунинг жуда қисқа ёки узоқ бўлиши касалликлар ривожланишига таъсир қилувчи омиллардан бири бўлиши мумкин.

Шунингдек, Стэнфорд университети нейробиологи тунги уйғонишдан кейин яна тезроқ ухлаб қолишга ёрдам бериши мумкин бўлган оддий усул ҳақида сўзлаб берган. Айтилишича, бу техника бир дақиқадан ҳам кам вақт олади ва бунинг учун ётоқдан туриш шарт эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?