Буюк Британия стоматология олимларининг янги ихтироси шу ҳақда. Тиш касалликлари билан оғриган беморлар кўп ҳолларда шифокор ҳузурига боришга чўчишади ва касалликни ўтказиб, уни янада зўрайиб кетишига замин яратиб беришади. Яқинда Буюк Британия стоматология олимлари янги ихтирони амалга оширишди. Бу ихтиро билан энди ҳеч ким тиш оғриғидан шифокорга кўринишдан чўчимайди.
Буюк Британия олимлари тиш касаллигидан азият чекаётган 100 нафар беморда мазкур ихтирони синаб кўришди. 95 нафар беморда бу ижобий натижани кўрсатди. Бемор даволаш курсисига ўтириши билан унга 3D кўзойнак берилади ва у кўз олдида 3D виртуал оламга саёҳат қилади. Бу билан у оғриқдан ва бошқа ташвишлардан халос этилади.
Қарабсизки, бемор оғриқни батамом унутади. Беморларга тиш даволаш мобайнида ҳеч қандай оғриқни қолдирувчи укол ёки дори берилмайди. Яқин кунларда ихтирони омма эътиборига ҳавола этиш режалаштирилган. Олимлар бу ихтиро ҳақида ҳали тўла маълумот беришмаяпти. Барчаси тақдимот кунига режалаштирилганини айтишмоқда.
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда