09:39 / 19.09.2017
11 692

Кўп шоколад ейишнинг зарари йўқми?

Кўп шоколад ейишнинг зарари йўқми?
— Ширинликлар савдоси билан шуғулланганим боис кун давомида шоколад, конфетларни кўп истеъмол қиламан. Асли кичиклигимдан ширинликка ўчман. Бироқ бу одатнинг соғлиққа зарари бор, дейишади. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

Бегзод Асқаров, Тошкент вилояти

Нодира Ҳамроева, олий тоифали шикофор-терапевт:

— Ҳар қандай маҳсулот меъёрда истеъмол қилиниши лозим. Хусусан ширинликлар ҳам. Ортиқча тановул қилинган ширинлик ортиқча вазнга олиб келади. Бу эса қандли диабетга мойилликни пайдо қилиши мумкин. Шунингдек, миқдори назорат қилинмаган ширинликлар ошқозон ости бези фаолиятига ҳам ножўя таъсир кўрсатади. Тиш касалликлари, томирлар ҳолатига ҳам салбий оқибатлари бўлиши мумкин. Эркаклар учун ширин маҳсулотлар миқдори суткасига 150 к.калорий, яъни 9 чой қошиқ шакар бўлса, аёллар учун 100 ккал, 6 чой қошиқни ташкил этади. Фаол жисмоний ҳаракатда бўлган ҳамда ақлий меҳнат талаб қилинадиган касб эгалари ширинлик миқдорини салгина кўпайтиришлари мумкин. Камҳаракат инсонлар эса аксинча, ширинлик истеъмолини камайтиришлари тавсия этилади.

Манба: «Даракчи»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўп шоколад ейишнинг зарари йўқми?