22:13 / 08.03.2018
18 283

Организмдаги ортиқча ёғларни эритувчи маҳсулотлар

Организмдаги ортиқча ёғларни эритувчи маҳсулотлар
Озишга ҳаракат қилганлар ёки уринаётганлар моддалар алмашинуви нималигини билишади. Бундай инсонларга моддалар алмашинуви бузилганда, яхши натижаларга эришиш қийинлиги ҳам маълум. Бу фаолиятни тиклашнинг йўли эса битта — турмуш тарзини ва таомномани қайта кўриб чиқиб, тартибга солиш. Демак, моддалар алмашинувини тезлаштириб, танани ортиқча “юк”дан халос қилишга ёрдам берувчи маҳсулотлар билан танишамиз.

Грейпфрут
Грейпфрут моддалар алмашинувига жуда тез ва кескин туртки беради. Тўғри, мева бир оз нордон, аммо унга озгина шакар қўшишингиз ёки пўстидан буткул тозалаб ташлашингиз мумкин.

Асал
Табиий антисептик ва энг фойдали маҳсулот бўлган асал қондаги қанд миқдорини меъёрига кетиради. Натижада ҳеч қандай нонормал ҳолатлар танадаги моддалар алмашинувини буза олмайди.

Сув
Кўпчилик парҳезшуносларнинг фикрича, моддалар алмашинувини тезлаштириш ва иштаҳани сусайтириш учун ҳар гал овқатланишдан 20 дақиқа олдин 30 мл сув ичиш кифоя. Кун давомида етарли миқдорда сув ичиш ҳам муҳим, албатта.

Бошоқлилар
Нонни ҳамма яхши кўради. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Аммо тўғри танланган нон озишга ёрдам беради. Бунинг учун оқ нон билан кепакли ноннинг фарқига бориш керак. Буғдой кепаги — парҳездагилар учун энг яхши ва фойдали кашфиётлардан бири.

Сирка
Сирка ва ўсимлик мойи қўшилган салатларни яхши кўринг. Гап шундаки, сирка қанд миқдорини камайтириб, инсулин гормони миқдорини меъёрига келтиради. Бироқ табиий сирка сотиб олинг ёки ўзингиз тайёрланг. Чунки синтетик маҳсулотлардан фойда бўлмайди.

Кўк чой
Бу чойни ичсангиз, организмингиз антиоксидантларга бойиб, ҳужайраларингиз камроқ ёғни сингдиради.

Зираворлар
Моддалар алмашинувини тезлаштиришнинг ажойиб формуласини эслаб қолинг: кайен қалампири, қора мурч, занжабил ва зарчўва. Улар ёқимли ҳид ва таъмга эга бўлибгина қолмай, калорияларни сарф қилиб, қанд моддасининг қонга сўрилишини секинлаштиради.

Иссиқ сув
Америкалик парҳезшунос Жон Дулард кун давомида шунчаки сув эмас, балки иссиқ сув ичишни тавсия этади. Бу ичагингизни буткул тозалаб, сувсизланган танани сув билан тўйинтиради. Ҳеч бўлмаса, бир кун давомида шундай қилишга уриниб кўринг, ана шунда фарқини сезасиз.

Толалар кўпроқ бўлсин
Кўпроқ бўтқа ейишга ҳаракат қилинг. Ёрмаларда барча зарур микроэлементлар мавжуд. Демак, бу таомномангизни тўлақонли маҳсулотлар билан бойитади. Озиқ толалар эса моддалар алмашинувини яхшилайди.

Лавлаги

Лавлаги — ўт пуфак ва жигарни тузатишга қодир ажойиб сабзавот. Лавлаги асосида тайёрланган салатлар озишга ва қонни кўпайтиришга ёрдам берадиган таомлар саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Организмдаги ортиқча ёғларни эритувчи маҳсулотлар