Ошқовоқ нафақат мазали, балки турли дардларга даво егулик ҳамдир. Ушбу олтинранг сабзавотнинг шифобахш хусусиятлари билан таништирамиз.
Тиш касалликларида шифо
— Ошқовоқ мойи оғиз бўшлиғи касалликлари, хусусан, кариес, тишларнинг караш билан қопланиши, милк хасталиклари, ҳатто стоматитда ҳам фойда қилади. Масалан, кариес, тиш карашларидан халос бўлиш учун қуйидаги усулдан фойдаланиш мумкин. Бизга 2 ош қошиқ ошқовоқ мойи, туз, 250 мл сув керак бўлади. Ёғни шиша идиш ёки косага қуйиб, идиши билан қайноқ сувга солиб, бироз иситиб оламиз. Илиқ қайнатилган сувда бир чимдим тузни эригунча аралаштирамиз. Милк касалликларида, кариес ва карашлар пайдо бўлганда, 2-3 дақиқа давомида оғиз ёғ билан чайилади. Сўнг тузли сувда чайиш давом эттирилади. Муолажа ҳар куни овқатланишдан 15 дақиқа аввал бир ҳафта давомида бажарилади.
Холида Ортиқова, Жиззах вилояти
Асалли малҳам
— Ошқовоқ боли жигар учун малҳам. У овқат ҳазмини яхшилаб, кучсиз сурги вазифасини бажаради. Шунингдек, ошқовоқли асал ортиқча вазн, буйрак ва қовуқ хасталикларида фойда қилади.
Жамила УМРЗОҚОВА, Наманган вилояти
Жигарни тозаловчи салат
— Жигар учун энг фойдали маҳсулот бу ошқовоқдир. Агар уни ўз мавсумида тез-тез еб турсангиз, жигарингизга катта ёрдам берган бўласиз. Ошқовоқ жигарни тозалайди ва унинг тикланишига ёрдам беради. Бунинг учун турли салатлар пишириш керак. Негаки, у хомлигида витаминлари кўпроқ бўлади. Мен сизларга ўзим тайёрлайдиган салат рецептини айтаман: бунинг учун ошқовоқнинг катта бўлагини йирик тишли қирғичдан ўтказасиз. Кейин эса унга зайтун ёғидан қуйиб, аралаштирасиз ва 5 дақиқа дам берасиз. Салат эрталаб оч қоринга ейилади.
Сожида Умарова, Наманган вилояти
Асабни тинчлантиради
— Халқ табобатида асаб касалликларини даволашда ошқовоқ кўп қўлланади. Масалан, уйқусизлик, стрессдан халос бўлиш, тинчлантирувчи восита сифатида бир қанча ошқовоқли рецептларни синаб кўриш мумкин.
Шунингдек, ошқовоқни газ печида ёки товада димлаб, пишириш мумкин.
— Менга қандли диабет ташхисини қўйишгач, турмуш тарзим, айниқса, овқатланишимни тубдан ўзгартирдим. Таомномамда турли фойдали овқатлар бор. Масалан, ошқовоқли пюре-шўрвани олайлик. Бу таомни тайёрлаш учун 1,5 л енгил товуқ шўрваси, 2 донадан пиёз, картошка, сабзи, 350 г ошқовоқ, кўк пиёз ва кўкатлар, 70 г қаттиқ пишлоқ, 50 г сариёғ, 2 бўлак нон ҳамда таъбга кўра туз ва мурч керак бўлади. Шўрвани оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, майда тўғралган картошка солинг. Ошқовоқ, сабзи ва пиёзни паст оловда сариёғда қовуриб, юмшагунига қадар идиш устини қопқоқ билан ёпиб қўйинг. Барча қовурилган маҳсулотларни шўрвага қўшиб, туз ва мурч солинг-да, шўрвани сабзавотлар юмшагунига қадар қайнатинг. Нонни майда тўртбурчак шаклда кесиб, газ печида қуритиб олинг. Шўрвадаги сабзавотларни ажратиб олиб, блендер ёки қошиқда эзинг. Сўнг бу қоришмага шўрва сувидан озгина қуйиб, пюре-шўрва ҳолига келтиринг. Таомга майдаланган кўкатлар, қирғичдан чиқарилган пишлоқ ҳамда қотирилган нон солиб, дастурхонга тортинг. Бундай шўрва гипертония (баланд қон босими)га чалинганлар учун ҳам роса фойдали.
— Ошқовоқли асални тайёрлаш учун ўртача катталикдаги ошқовоқнинг банд қисмидан озроқ кесиб олинади. Ичидаги уруғлари олиниб, асал тўлдирилади ва кесиб олинган бўлак билан ёпилади. Асалга тўлган ошқовоқ тоғорачага солиниб, бир чеккага олиб қўйилади. У шу ҳолатда пўсти юмшагунча туради. Кейин ошқовоқ ичида ҳосил бўлган суюқлик шиша банкага қуйилади. У совиткичда сақланади. Суюқликни исталган пайт қайнаган сув билан ичиш мумкин.
Қанд миқдорини камайтиради
1-усул: 1 кг ошқовоқ этини қирғичдан чиқариб, докага солиб сиқилади. Агар шарбатчиқаргич бўлса, ундан фойдаланиш мумкин. Шарбатни кунига 1-2 марта овқатланишдан 15 дақиқа олдин ярим стакандан ичиш лозим. 2 ой шу муолажани қилсангиз, асабларингиз маромига келади. 2 ҳафта танаффусдан кейин, муолажа курсини яна такрорланг. Шарбатнинг ҳар сафар янгисини тайёрлаш лозим.
2-усул: 1 стакан ошқовоқ шарбатига 1 ош қошиқ асал аралаштиринг. Бундай шарбатни 2 ҳафта давомида ҳар куни уйқуга ётишдан аввал ичиш тавсия қилинади. Борди-ю, ошқовоқ шарбати кўнглингизни беҳузур қилса ёки ошқозонингизни оғритса, унга тенг миқдорда қайнаган сув аралаштиринг. Шунда ярим стакан шарбатга ярим стакан сув тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди