Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол қолдирадиган бир ҳодиса билан учрашганликларини англаб етадилар. Чунки кейинги йиллардаги кашфиётлар тиббиётни ўзгартирса ҳамки бу тавсияларнинг ҳеч бирини ўзгартиролмади ва уларни тавсия этган зот қаршисида беихтиёр бўйин эгмоқда.
Ҳижратдан аввал, Мадинада безгак касаллиги мавжуд эди. Бу касалликдан юзларча киши ўлар ёки қаттиқ изтироб чекарди. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, шаҳар атрофидаги ботқоқликни кўриб, бу касалликнинг сувли ва ифлос ердан келишини айтган эдилар. Шундан сўнг шу ердаги одамларга шахсан ўзлари бошчилик қилиб 30 минг хурмо дарахти кўчатини эктирган эдилар.
Абу Баракатнинг китобида шундай ёзилган: "Бир касал чиққан жойда бўлсангиз бошқа бирор ёққа борманг, бошқа ерда касаллик бўлса, у ерга саёҳат қилманг", – дея буюриб, Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб карантин усулини тавсия этганлар. Ҳамма касалликларда парҳезни қаттиқ бир шаклда тавсия этган ва "Ҳамма даъволарнинг боши будир" – деган ҳам ул Зоти муборакдир.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлақ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза таомларни тановул қилинг.
2. Таомни жуда иссиқ ва жуда совуқ ҳам еманг.
3. Таомни узоқ чайнаб, секин ютинг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бир оз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлар истеъмол қилинг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун, Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг.
11. Синиқ косада овқат еманг, ундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.
Бундай каби маслаҳатлар бисёр.
Турли хил касалликларни даволаш учун берган тавсияларнинг баъзи хусусиятларини қисқача тушунтириб ўтсак.
Пеницилин: Ҳижрий 160 йилда вафот этган ва 500 га яқин асар муаллифи Тавасли Муса Ибни Абу Ҳаййаннинг "Ал Холис" китобида кўз касалликлари ва томоқ ангиналари учун Расулуллоҳнинг шу тавсияси ёзилган:
"Замбуруғларни олинг, намли қоронғу ерда уч кун сақланг, уларнинг усти моғорлаб қолади. Темир бир сих олиб қиздиринг. Совиганидан кейин уч марта бу моғорга суртинг. Моғорни кўзга сурма сургандек суртинг ва томоққа босиб ўранг".
Чорак аср аввал бу даволаш усулини хурофот деб атаган аҳмоқлар бор эди. Лекин Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган ушбу "дори" бугунги кунда шу асрнинг бир мўъжизаси сифатида қабул қилинмоқда. Ҳа, пайғамбарлар Пайғамбари асримизнинг пеницилин мўъжизасини 1400 йил аввал кўрсатган ва сўнгсиз бир илм соҳибининг Расули бўлганини яна бир бор исбот қилган.
Кўзи оғриганларга доимо асал, хурмо ейишни тавсия этардилар. Бундан ташқари, замбуруғ сувини ишлатишни тавсия этгандиларки, буни пеницилин эканлигини юқорида айтиб ўтдик.
Иситмалаганда: совуқ сув билан вужудни намлатардилар. Бу усулни ҳозирда ҳам тавсия этиш мумкин.
Заҳарланганда: Дарҳол ошқозонни бўшатиш учун қайт қилдирар эдилар ва елканинг уч жойидан қон олдирардилар:
Сарвари оламнинг "Агар инсонлар оз сув ичсалар вужудлардаги сиҳат ва иштаҳани бир маромда давом эттира оладилар", – деган ҳадиси шарифлари катта ахамиятга эга.
Сил: Озғин, йўталган ва балғам чиқарганларни, Мадинадан ташқарига чиқарар ва тоққа – чўпонларнинг ёнига қўйиб келардилар. Шу билан бирга уларга кўп сут ичишларини тавсия этардилар. Очиқ ҳавода даво кўрган бу касаллар, маълум бир муддатдан сўнг Мадинага соғлом ҳолда қайтарди. Микроб ва лаборатория бутунлай номаълум бўлган у қоронғи жоҳилият даврида Расули Акрамнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) бу касалликка қўйган ташхис (диагноз), даволаш усуллари жуда ҳам диққатни ўзига тортади ва бугунги кунда сил касаллигига чалинганларни даволаш учун кенг қўлланаётган "SENATORYUM" асосларга эгадир. Таунли ва сил касалликларига чалинганларнинг дарҳол халқдан ажратиб олинишини тавсия этардилар.
Ҳа, замонавий тиб илми қўллаётган карантин усули илк маротаба ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан тавсия этилган ва ўша вақтларда ҳам бу йўл билан минглаб инсонларнинг ҳаёти қутқариб қолинган.
Пировардида, Расулуллоҳнинг тиббиёт соҳасидаги билими, кашфиёт ва тавсиялари, унинг юксак илоҳий даҳосини ва ҳақ Пайғамбар бўлганини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Қуръоннинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга тескари келмагани каби, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги ҳеч бир тавсиялари ҳам замонавий тиб илмига зид келмаяпти.
Ҳа, асрлар ўзгаради, фақат бундай ҳақиқатлар ўзгармайди. Ҳар бир янги кашф, ҳар бир ривожланиш бу – ҳақиқатларнинг буюклиги ва у Зотнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) буюклиги олдида бўйин эгади.
Манба: Islom.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди