Фото: «Mykorus.ru»
Жигаримиз — бизнинг соғлигимиз. У қонни тозалайди, сафро ишлаб чиқаради, зарарли микроорганизмларга қарши курашади, гормонларни синтез йўли билан ҳосил қилади. Жигар айнан кечаси яхшироқ ишлайди, шу боис бу вақтдан оқилона фойдаланиш лозим, деб ёзади «Rambler».
Жигар билан боғлиқ муаммоларга ўнг биқиндаги оғриқ, ортиқча вазн, ҳазм бузилиши, терининг ёмонлашиши ва доимий чарчоқ ишора қилиши мумкин.
1. Уйқуга ётишдан олдин мойчечакли чой ичинг: у нафақат жигарни тозалайди, балки тинчланишга ва тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беради.
Бунинг учун бизга 1 ош қошиқ қуритилган мойчечак гули ва бир стакан сув керак.
Мойчечакни чой каби дамлаймиз ва 10 дақиқа дам едирамиз. Мазаси учун ичимликка озроқ асал қўшиш мумкин.
2. Занжабил ва лимонли илиқ ичимлик организмни эфир мойи ва антиоксидантларга тўйинтиради. Жигар яхшироқ ишлайди, токсинларни чиқариб юборади ва тозаланади.
Бунинг учун бизга 3 сантиметр занжабил илдизи, икки бўлак лимон, 2 стакан сув керак.
Сувни қайнатиб, лимон ва занжабилни соламиз. Ичимликни 8 — 10 дақиқа паст оловда қайнатамиз ва совитамиз.
3. Сули қайнатмаси жигарни тозалаш ва моддалар алмашинувини яхшилаш хусусияти билан машҳур. Айниқса, узоқ касалликдан сўнг жигарнинг тикланиши учун фойдали.
Бунинг учун бизга 2 стакан қипиқли сули, 1 литр сув керак.
Сулини яхшилаб ювамиз, лекин тозаламаймиз. Термосга солиб, устидан қайноқ сувни қуямиз. Дамлама 10 — 12 соат туриши даркор. Сўнгра фильтрдан ўтказиб, яхшилаб ювамиз ва термосга қуямиз. Устидан қайноқ сув қуйиб, 12 соат дам едирамиз. Фильтрдан ўтказилган ичимликни асал аралаштириб истеъмол қилинади.
4. Куркума ва олма сиркаси ҳазмни, шунингдек, жигар ва ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди. Фақат бунинг учун уйда тайёрланган олма сиркасидан фойдаланиш лозим.
Бунинг учун бизга 1 ош қошиқ олма сиркаси, ярим чой қошиқ куркума, бир стакан сув, 1 чой қошиқ асал, 1 ош қошиқ апельсин шарбати керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди