date
views 1 604

Шифокор қон босимини пасайтиришда ёрдам берувчи маҳсулотларни санади

Шифокор қон босимини пасайтиришда ёрдам берувчи маҳсулотларни санади
Британиялик шифокор Крис Стил гипертониядан азият чекувчи беморлар учун фойдали маҳсулотларни айтиб ўтди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, табиий йогурт, ёнғоқ ва ўсимлик чойини истеъмол қилиш қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.

Шифокорнинг қайд этишича, гипертония билан оғриган беморлар учун энг фойдали таомлардан бири қатиқ ҳисобланади.

«Ҳар куни йогурт истеъмол қилинг, лекин мева қўшимчалари ва шакар миқдори юқори бўлмасин. Агар табиий қатиқ истеъмол қилсангиз, саломатлигингизга ижобий таъсирини сезасиз» – дейди у.

Шифокор гипертензив (қон босими юқори) беморлар учун фойдали бўлган маҳсулотлар сифатида ёнғоқ ва ўсимликлардан тайёрланган чойларни қайд этишган.

Америкалик олимлар аввалроқ итузум ва ундан тайёрланган ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш ҳол-аҳволни яхшилашини, шунингдек, қон босимини пасайтиришини маълум қилишганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокор қон босимини пасайтиришда ёрдам берувчи маҳсулотларни санади