Фото: «Muslim.uz»
Рўза тутиш инсоннинг қандли диабет касалига чалинмаслигига сабаб бўлади, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Доктор Аҳмад Фанжарий айтади: «Рўза тутганда қондаги қанд (шакар) миқдори энг паст даражагача тушади. Бу эса ошқозон ости бези фаолиятини меъёрига келтиради. Маълумки, ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаради. Бу қанд моддасини тиндириб ёғга айлантиради ва тўқималарда тўплайди.
Агар ортиқча овқат истеъмол қилинса, ошқозон ости бези фаолияти бузилиб, ўз вазифасини бажара олмайди. Натижада қондаги қанд миқдори ортиб, вақт ўтган сари қандли диабет касаллигини пайдо қилади. Ошқозон ости безининг меъёрда ишлаши ва қандли диабет касаллигининг олдини олишда рўзанинг ўрни беқиёсдир».
Рўза тутиш билан қон ва теридаги сув миқдори камаяди. Натижада:
- терининг микробларга қарши иммунитетини оширади;
- теридаги ўткир яллиғланишларни ва уларнинг тарқалишини камайтиради;
- аллергия ва юздаги тошмаларни қуритади;
- ичаклар фаолиятини яхшилайди ва теридаги чипқонларни йўқотади.
Тиббиёт мутахассислари тадқиқотлар натижасида рўзанинг экзема — тери касаллиги, терида пуфакчалар ҳосил бўлиши, қўтир-қўтир ва катта-кичик пўст пайдо бўлиши билан кечади ва подагра — моддалар алмашинуви бузилганда учрайдиган касалликларига энг яхши муолажа бўлишини аниқлаган. Ушбу касалликлар асосан кўп овқатланиш ва вазн ортиб кетиши туфайли келиб чиқади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди