17:07 / 21.02.2024
197

Миллионлаб доллар фойда олиб келаётган мева ва сабзавотлар

Миллионлаб доллар фойда олиб келаётган мева ва сабзавотлар
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон жорий йилнинг январь ойида 75,4 миллион долларлик мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Йилнинг илк ойида республика 146,3 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини четга жўнатган. Бу ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 29,3 фоизга кўпроқ. Бунда ўсиш 2,2 мартага ёки 78,8 минг тоннага кўпайди.

Мева ва сабзавотларнинг асосий харидорлари:
  • Россия — 20,5 миллион долларлик (28,2 минг тонна);
  • Покистон — 16 миллион долларлик (43,6 минг тонна);
  • Хитой — 10,1 миллион долларлик (12,5 минг тонна).

Республика энг кўп фойдани пиёз экспортидан олмоқда — 12,7 миллион доллар. Шунингдек, экспорт бўйича учликка мош — 9,5 миллион доллар ва карам — 7 миллион доллар кирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Xato topdIngizmi?
Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosing
Yangiliklar » Iqtisodiyot » Миллионлаб доллар фойда олиб келаётган мева ва сабзавотлар