21:41 / 16.06.2022
1 572

Россия ҳарбийлари Украина томонида жанг қилган икки америкаликни асирга олди

Россия ҳарбийлари Украина томонида жанг қилган икки америкаликни асирга олди
Александр Дрюке ва Энди Хьюйн
Фото: The Telegraph

Украина томонида жанг қилган америкаликлар Александр Дрюке ва Энди Хьюйн россиялик ҳарбийлар томонидан асирга олинди, деб хабар бермоқда The Daily Telegraph уларнинг ҳамкасбларига таяниб.

Нашр манбаларига кўра, таркибида Дрюке ва Хьюйн ҳам бўлган гуруҳ июнь ойи бошида Харьков шимоли-шарқидаги шиддатли жангда душманнинг нисбатан устунроқ қўшинларига дуч келган.

Суҳбатлдошлардан бирининг айтишича, жанг пайтида, Дрюке ва Хьюйн Россия жанговар танкларидан бирини граната билан шикастлаган, аммо бу танк экипажининг эътиборини тортган ва улар ўқ узган. Кейин танк Украина ҳарбийлари томонидан қўйилган минага учраб портлаган. Америкаликларнинг шундан кейинги тақдири номаълум. Нашр суҳбатдошининг тахминига кўра, Дрюке ва Хьюйн ё мина портлаганда ёки танк уларга қарата ўқ узганида ҳушларини йўқотган, шундан сўнг уларни рус ҳарбийлари олиб кетган.

The Daily Telegraph манбаларининг таъкидлашича, украиналик ҳарбийлар бедарак йўқолган америкаликларни қидириш ишларини ташкил қилган, бироқ уларнинг изи топилмаган. Кўп ўтмай Telegram каналларидан бирида Харьков яқинида қўлга олинган икки америкалик ҳақида хабар пайдо бўлди, дея таъкидлади улар.

Алабама штатидан бўлган 39 ёшли Александр Дрюке аввал АҚШ денгиз пиёдалари корпусида фаолият кўрсатган, унинг қариндошлари АҚШ элчихонаси унинг бедарак йўқолганидан хабардор эканини, аммо унинг тирик эканига ишонишини айтган. 27 ёшли Энди Хьюйн ҳам аввал денгиз пиёдалари корпусида хизмат қилган. Хьюйннинг Алабама штатида яшайдиган қайлиғининг айтишича, 13 июнь куни ҳарбийлар у билан боғланиб, Хьюйнга нима бўлганини айтиб берган.

АҚШ Давлат департаменти вакиллари Украинада қўлга олинган икки америкалик ҳақидаги маълумотларни текшираётгани ва Украина расмийлари билан доимий алоқада эканини айтди. Улар махфийлик юзасидан бошқа тафсилотларни беришдан бош тортди.

Daily Telegraph нашрининг қайд этишича, агар Дрюк ва Хьюйн ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, бу Украинада биринчи марта АҚШ фуқароларининг асирга тушиши бўлади.

9 июнь куни ДХР Олий суди Украина томонида жанг қилган британиялик Шон Пиннер ва Эйдин Эслинни, шунингдек, марокашлик Брагим Саадунни ўлимга ҳукм қилган эди.

22 апрель куни эса АҚШ фуқароси бўлган 22 ёшли Уилл Жозеф Кенсел Украина армияси сафида жанг қилаётганда ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Россия ҳарбийлари Украина томонида жанг қилган икки америкаликни асирга олди