13:30 / 26.06.2022
1 720

Конституциянинг қайси ўринлари бўйича энг кўп таклифлар бўлаётгани очиқланди

Конституциянинг қайси ўринлари бўйича энг кўп таклифлар бўлаётгани очиқланди
Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди.

Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталди.

Конституция бўлимлари бўйича
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, «Конституция ва қонуннинг устунлиги» деб номланган учинчим бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.

Конституция боблари бўйича
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, «Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар» деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.

Конституция моддалари бўйича
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти «ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши»га доир нормани киритишга оиддир.

Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.

Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Конституциянинг қайси ўринлари бўйича энг кўп таклифлар бўлаётгани очиқланди