12:06 / 24.10.2024
35

Самарқандда Ўзбекистон – Қозоғистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

Самарқандда Ўзбекистон – Қозоғистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Фото: Қозоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати
"Казинфорум" халқаро ахборот агентлиги манбасига кўра, форум давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон умумий қиймати 352 миллион доллардан ортиқ бўлган 76 та ҳужжат имзоланган.

Форумда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича эришилган келишувларини амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди. Саноат кооперацияси, сув-энергетика, транзит ва транспорт соҳалари, газ саноатидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий тадбирда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларда инвестиция ҳажми 3,4 миллиард доллар бўлган 74 та қўшма лойиҳани амалга ошириш ва 14,6 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Анжуманда транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ўзбекистон савдо айланмасининг 50 фоиздан ортиғи транзит йўли билан Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади. Турли транспорт турлари бўйича 18 йўловчи ташиш йўналиши ташкил этилгани алоқаларни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очмоқда.

"Қозоғистон – Ўзбекистон" IV ҳудудлараро ҳамкорлик форуми, бизнес-форуми доирасида имзоланган ҳужжатлар орасида юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси ҳам бор. Ҳужжат энергетика, тоғ-кон саноати, геология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда Ўзбекистон – Қозоғистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди