Ҳукумат қарори: академик қарзи борлар ўқишдан четлаштириладими?

1 дақиқа ўқиш604
Ҳукумат қарори: академик қарзи борлар ўқишдан четлаштириладими?
Ўзбекистонда академик қарздорлиги бор талабаларни ўқишдан четлатиш масаласи муҳокама қилинмоқда, деб Talimxabarlari.uz хабар берди. Бу таклиф Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишлаб чиққан Ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган бўлиб, 2020 йил 31 декабрдаги 824-сонли қарорга ўзгартиш киритишни кўзда тутади.

Лойиҳага кўра, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартибини белгилайдиган низомнинг 42-бандидан "Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди" деган жумла чиқариб ташланиши мумкин.

Талабаларни ўқишдан четлатиш таклифига қарши чиқувчилар бор


"Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" бу ўзгаришга қарши чиқди. Уларнинг фикрига кўра, академик қарздорлик туфайли талабани ўқишдан четлатиш кредит-модул тизими тамойилларига зид. Лойиҳа офиси талабаларга қарздорликни қайта топшириш, кейинги семестрда ўзлаштириш ёки янги фан билан алмаштириш имкониятини беришни таклиф қилди.

Олий таълим тизимида ушбу таклиф муҳокама қилинмоқда ва лойиҳа айрим эътирозлар инобатга олинган ҳолда тасдиқланиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?