20:47 / 21.03.2025
184

Янги Ўзбекистон боғида Наврўз байрами тантанаси қандай ўтди?

Янги Ўзбекистон боғида Наврўз байрами тантанаси қандай ўтди?
Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида 21 март куни Наврўз тантанаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан муборакбод этди.


Давлат раҳбари хорижий мамлакатларда она юрт меҳри ва соғинчи билан яшаётган ватандошларимизни ҳам табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди. Президент нутқида ёшлар сиёсатига ҳам тўхталиб, улар Янги Ўзбекистоннинг илғор ва қудратли кучига айланиб бораётганини таъкидлади. Улкан натижаларга эришиб, юртимиз ривожи ва обрўсини ошираётган ақл-идрокли, билим ва малакали, серғайрат ва ишбилармон ўғил-қизларни шарафлади, байрамда иштирок этаётган элчилар ва халқаро ташкилотлар вакилларини халқаро Наврўз куни билан қутлаб, уларнинг халқларига дўстлик саломини йўллади.


Байрам катта концерт дастури билан давом этди. Унда маҳаллий санъаткорларидан ташқари Туркия, Туркманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қардош ўлкаларнинг таниқли хонандалари ҳам қатнашгани диққатга сазовор бўлди.


“Янги Ўзбекистон” боғи байрам шукуҳига бурканган. Майдончалар алвон гуллар ва байроқлар билан безатилган. Миллий маданият марказларининг кўргазмаларида юртимиздаги тотувлик ва бой маданий хилма-хиллик намоён. Президент ушбу кўргазмаларни ва фолклор-этнографик жамоаларнинг куй-қўшиқларини томоша қилди.













Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Янги Ўзбекистон боғида Наврўз байрами тантанаси қандай ўтди?