Болаларга нисбатан уятсизлик учун жазо кучайтирилади

1 дақиқа ўқиш587
Болаларга нисбатан уятсизлик учун жазо кучайтирилади
Болаларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аммо баъзан ижтимоий тармоқларда болалар ёки вояга етмаган қизларга нисбатан тегажоғлик қилиш, ёки Интернет орқали уларга уятсиз тасвирлар юбориш ҳолатлари кузатилмоқда. Энди бундай ҳолатлар учун жавобгарлик янада кучайтирилади, деб Ta’lim xabarlari хабар берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасига кўра, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет орқали уятсиз ҳаракатлар қилган шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади. Шунингдек, вояга етмаганлар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаш ҳаракатини бир йил ичида қайта содир этганлар жиноий жавобгарликка тортилади.

Лойиҳанинг қабул қилиниши болаларни жинсий бузуқлик ва бола савдосига қарши жиноятлардан ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, бундай жиноятларни содир этган шахслар қилмишига мос жазо олади ҳамда алимент тўламаслик учун маъмурий ёки жиноий жазога тортилган шахслар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?