
Тошкент шаҳри туманларининг паспорт берувчи бўлимлари қабулларни тўхтатган ва биометрик паспортга суратга олиш ишлари амалга оширилмаяпти.
Ўзбекистон ИИВ Тошкент шаҳар Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходими маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, биопаспортни тайёрлаш ускуналари профилактикаси, уларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. Профилактика ишлари шаҳарнинг барча туманларида олиб борилади ва 11 декабрда якунланади.
Шаҳар фуқаролари 12 декабрдан эътиборан паспорт масаласида туман бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар