Самарқандда Европа Иттифоқи-Марказий Осиё саммити бўлиб ўтмоқда

1 дақиқа ўқиш2.9K
Самарқандда Европа Иттифоқи-Марказий Осиё саммити бўлиб ўтмоқда
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё алоқалари расман стратегик шериклик даражасига кўтарилади, деб UzA хабар берди. Бугун, 4 апрель куни Самарқандда икки муҳим тадбир — “Team Europe” дастурининг эълон қилиниши ва иқлим форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен “Team Europe” дастурини тақдим этиши кутилмоқда. Ушбу дастур Марказий Осиёнинг сув, энергетика ва экологик лойиҳаларини молиялаштириш имконини яратади. Куннинг иккинчи ярмида эса президентлар иштирокида иқлим форуми бўлиб ўтади.

Саммит Марказий Осиёда сўнгги йилларда чегара масалалари ҳал этилган, интеграция ва яқинлашув кучайган, АҚШ Украина уруши борасида стратегик позициясини ўзгартирган даврда бўлиб ўтмоқда.

3 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга келган давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Саммитнинг асосий ютуқларидан бири — Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришни назарда тутувчи “Самарқанд декларацияси” бўлади.

Урсула фон дер Ляйен “Team Europe” дастури доирасида Марказий Осиёдаги сув, энергетика ва экология соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш муҳим эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бу дастур ЕИнинг савдо алоқаларини кенгайтириш ва АҚШ божхона сиёсатига жавоб сифатида кўрилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари анъанавий равишда Хитой ва Россия билан рақамли ҳамкорлик қилиб келган бўлса-да, Европа Иттифоқи минтақадаги янги стратегик йўналиш сифатида намоён бўлмоқда.

Саммитда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, хавфсизлик ва Афғонистонни интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинади. Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 6 миллиард еврога етган. GSP+ мақоми натижасида Европага экспорт 4 бараварга ошган. Минтақада Европа компаниялари томонидан яшил энергетика ва инфратузилма соҳаларида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?