Голливуд юлдузи Эдриан Броуди Шаҳноза Мирзиёевага ўзи чизган суратни совға қилди (фото)

Голливуд юлдузи Эдриан Броуди Шаҳноза Мирзиёевага ўзи чизган суратни совға қилди (фото)

Икки карра «Оскар» мукофоти совриндори, америкалик актёр Эдриан Броуди Самарқандда ўтказилаётган Болалар фаровонлиги бўйича Бутунжаҳон саммитида иштирок этмоқда.

2026 йил 21–22 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган халқаро саммит болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларнинг фаровонлигини таъминлаш масалаларига бағишланган. Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатнашмоқда.

Хабарларга кўра, саммит доирасида Эдриан Броуди Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага ўзи чизган суратни совға қилган.

Tadbirda bir guruh odamlar Mikki Maus tasvirlangan rasm atrofida suratga tushmoqda.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар