Тошкент ҳавоси яна қишдагидек ёмонлашди

1 дақиқа ўқиш5.6K
Тошкент ҳавоси яна қишдагидек ёмонлашди
6 апрель куни Тошкентда ҳаво сифати қиш мавсумидаги даражагача ёмонлашди, деб маълум қилмоқда Ўзгидромет, nova24.uz ёзади.

Маълумотларга кўра, PM2.5 микрочанг зарраларининг миқдори 76,4 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ВОЗ тавсиясига нисбатан 15,3 баробар, миллий меъёрдан эса 2,2 баробар юқори.

РМ10 ва углерод оксиди (СО) бўйича ошиш қайд этилмади. Шу билан бирга, Учтепа туманидаги айрим маҳаллаларда ёниб кетган ҳид бўйича ижтимоий тармоқларда шикоятлар билдирилди. Мутасадди ташкилотларга текширув юритиш учун маълумот юборилди.

Шунингдек, ҳавода ифлосланишнинг тўпланишига паст булутли об-ҳаво, намлик ва шамолсизлик ҳам сабаб бўлгани таъкидланди.

12:00 ҳолатига кўра IqAir маълумотига кўра, PM2.5 миқдори 21 мкг/м³ ни ташкил этган – бу ВОЗ меъёридан 4,4 баробар юқори, аммо миллий меъёрга мос келади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?