Андижонда 6 миллиард долларлик янги лойиҳалар бошланади

1 дақиқа ўқиш1.5K
Андижонда 6 миллиард долларлик янги лойиҳалар бошланади
Андижон вилоятининг 2025 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режалари тақдимоти доирасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб UPL.uz сайти хабар берди. Режага кўра, умумий қиймати 5,7 миллиард доллар (тақрибан 72,4 трлн сўм) бўлган 166 та янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу лойиҳалар 31 мингта янги иш ўрни яратишга хизмат қилади.

Янги корхоналар ҳудудда илгари ишлаб чиқарилмаган 31 турдаги маҳсулотни тайёрлашни бошлайди. Бу эса экспорт салоҳиятини 1,5 миллиард долларга (тақрибан 19 трлн сўм) оширишга хизмат қилади. Янги ва мавжуд ишлаб чиқаришларни барқарор ишлатиш учун 65 мегаватт қўшимча энергия қувватлари ишга туширилади.

2025 йилда Андижон вилояти иқтисодиётининг 5,5% ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, жорий йилда 305 минг аҳолини бандлик билан таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Президент масъул шахсларга лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, аҳоли учун барқарор даромад манбалари яратиш ва иш излаётганлар учун касбий ўқув дастурларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?