
18 апрелдан 20 апрелгача Тошкент шаҳри Сергели туманида Жалоир кўчаси таъмир ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади, деб nova24.uz хабар берди.
Тумандаги ҳокимият матбуот хизматига кўра, йўлда асфальтлаш ишлари бошланади. Шунга кўра, ушбу пайтда ушбу йўлда автотранспорт ҳаракати чекланади.
Аҳолига юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўралди.

Аввалроқ президент ички йўлларнинг аҳволидан шикоят қилган туристлар ҳақида айтиб, мутасаддиларни танқид қилган ва таъмир ишларини тезлаштиришни буюрган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар