Ўзбекистонда заргарлик соҳасига янги имтиёзлар берилди

1 дақиқа ўқиш949
Ўзбекистонда заргарлик соҳасига янги имтиёзлар берилди
Президент Шавкат Мирзиёев заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қонунни имзолади, деб "UzDaily.uz" хабар берди.

Қонунга мувофиқ, 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябргача "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига амал қилаётган солиқ имтиёзлари энди "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасига аъзо бўлган ювелир маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади.

Бундан ташқари, ушбу уюшмага кирувчи корхоналар ювелир ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бинолар ва ер участкалари учун мулк солиғи ҳамда ер солиғидан озод қилинади.

"Қимматбаҳо металлар ва тошлар тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, аффинаж корхоналари қўшимча рухсатномаларсиз қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
• Ювелир маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни эркин ҳажм ва кўринишда сотиш;
• Қимматбаҳо металлардан эсдалик тангалар тайёрлаш ва сотиш.

Шунингдек, ювелир маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга яримтайёр маҳсулотларни бошқа ишлаб чиқарувчиларга сотишга рухсат берилади. Уларнинг нархини ўзи белгилайди, аммо у Лондон металл биржаси ва Марказий банкнинг расмий курси асосида белгиланган чегарадан паст бўлмаслиги шарт.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?