Октябрдан Тошкент боғларида итли патруль ишга тушади

1 дақиқа ўқиш394
Октябрдан Тошкент боғларида итли патруль ишга тушади
2025 йил октябридан бошлаб Тошкент шаҳрининг боғ ва истироҳат масканларида "собачий патруль" — хизмат итлари орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича экспериментал лойиҳа амалга оширилади, деб хабар берди Nova24.uz.

Лойиҳа 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 30 сентябргача тест тарзида амалга оширилади. Миллий гвардия буюртмаси билан махсус ўқитилган хизмат итлари наркотик воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини аниқлаш мақсадида жамоат жойларини кузатиб боради.

Қуйидаги боғлар ва масканларда кинологик постлар ташкил этилади: Ботаника боғи, Фурқат боғи, Tashkent City, «Анҳор-Локомотив», «Наврўз», Magic City, «Миллий боғ», Ғафур Ғулом боғи, Green Park, Мирзо Улуғбек боғи, «Локомотив» ва «Ашхобод» боғи.

Итларни тайёрлаш Божхона қўмитаси қошидаги Миллий кинологик марказда "наркотик қидириш" ва "антитеррор" йўналишларида амалга оширилган. Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси ҳамда ИИББ кинология бўлими ушбу патрульни амалга оширади. Агар лойиҳа самарали деб топилса, бутун республика бўйлаб жорий этилиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?